Маълумотларга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилоятида бош мутахассисни, Бухорода эса архитекторни қўлга олди.
Маълум бўлишича, Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси маҳаллий тадбиркор томонидан Ўртачирчиқ туманида қурилган 3 қаватли савдо мажмуаси биносини фойдаланишга қабул қилиб бериш ва бошқа ҳужжатларини тегишли ташкилотларда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилади.
У сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланди.
“Ўзбекистон шаҳарсозлик бўйича лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти” архитектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб ҳамда Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасидаги танишлари орқали, Бухоро шаҳрида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли 8 сотих ер майдонида бино-иншоотлар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашга ёрдам беришга 5 минг АҚШ доллари талаб қилади. У сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!