Тошкент шаҳрида пиротехника воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд етилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан, ДБҚ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар У.Қ., Т.Ғ. ва Б.Х. “Волк Х091” ва “С новым годом Х082” номли пиротехника буюмларини сотган вақтида ушланиб, 30 дона “Волк Х091” ва 78 дона “С новым годом Х082” номли жами 25,5 млн сўмлик пиротехника буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!