Ижтимоий тармоқларда 31 январь куни Тошкентдаги 2-сонли автобус саройи филиали тасарруфидаги 80-сонли йўналишда қатновчи автобус йўлда бошқа транспортларга халақит қилиб, авария ҳолатини юзага келтиргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 2-сонли автобус саройи филиали раҳбарияти ва тезкор штаб аъзолари ҳайдовчи билан тушунтириш ишлари олиб борган. Ҳаракат қоидалари ва ички тартибни бузгани ҳамда йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйгани учун корхона томонидан ҳайдовчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун 80-йўналишдаги барча ҳайдовчилар билан қўшимча тушунтириш ишлари олиб борилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!