Болалар омбудсманига жорий йилнинг 12 июнь куни Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Г.Х. (аёл киши)дан мурожаат келиб тушган. Унда синфдошлари томонидан ушбу аёлнинг қизига нисбатан руҳий зўравонлик қилинганни баён этилган. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Аёл мурожаатида 2008 йилда туғилган қизи А.Т.нинг Мирзо-Улуғбек туманидаги 49-сонли мактабда ўқишини, А.Т.нинг синфдошлари унга руҳий зўравонлик қилишганлигини, зўравонликни бартараф этиш юзасидан мактаб маъмуриятига қилган мурожаати эътиборсиз қолдирилганлигини билдириб, мактаб директори ва синф раҳбарига чора кўрилишини сўраган.
Болалар омбудсмани Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига юборган сўрови асосида мазкур ҳолат ўрганилиб, Тошкент шаҳар ММТБ томонидан 49-сонли умумтаълим мактаби масъул ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилган.
Ҳозирда текширув натижасига мувофиқ синф раҳбари Э.У. (аёл киши)га нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган. Шунингдек, мактаб директори Р.Н. эса мактабда юз берган бундай вазиятни бошқара олиш малакаси етарли эмаслиги сабабли малака ошириш учун махсус ўқув курсларига йўналтирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!