Тошкентнинг айрим ҳудудларида “свет” ўчирилди
Бугун, 28 июль куни Келес П/С 35/6 кВа Т-1, Т-2 трансформаторида (шинний мост) таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли ушбу трансформатордан чиқувчи Болажон, Камалак, Мактаб, Фабрика, Қоплонбек, Олмазор, Шомаҳмудов фидерлари орқали электр энергияси билан таъминланувчи Тошкент туманининг - Оқибат, Файзобод, Озодлик, Ифтиҳор, Сағбон, Қорасарой, Уч-сада, Қирариқ, Тинчлик, Ифтихор, Ҳувайдо, А.Навоий, Қизғалдоқ, Соҳибкор маҳаллаларида ва ушбу ҳудудда фаолият юритувчи корхона ва ташкилотлар (Ҳокимият, ИИБ, Марказий шифихона, Дока-хлеб, Бонито ва бошқалар)да соат 06:00 дан 13:00 га қадар электр таъминоти бўлмайди. Бу ҳақда “Тошкент тумани электр таъминоти корхонаси” хабар берди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!