$
11838.92 UZS
-64.23
₽
147.05 UZS
0.3
€
13248.94 UZS
-80.21
31° Кечаси 18°

Тошқулов ОТМ масъуллари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказди

09:12 / 13.10.2022

Кеча, 12 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини кредит-модул тизими асосида ташкил қилишни такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ, ўқув ишлари бўйича проректор ва тегишли масъуллар иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Қайд этилишича, вазир дастлаб сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали ҳалигача айрим олий таълим муассасаларида ўқишини кўчириш билан боғлиқ масалалар кўтарилаётгани, бунда талабалар ва яқинларининг эътирозлари кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлаётганини танқид қилган.

“Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти юзасидан эълон қилинган мурожаатга муносабат билдирилиб, у ерда маънавий муҳит талаб даражасида эмаслиги, гуруҳбозлик каби иллат илдиз отиб, бу ўз навбатида талабалар таълим олишига ҳам таъсир кўрсатаётганини кескин қоралади. Вазир шу жойнинг ўзидаёқ хизмат вазифасига масъулият билан ёндашмаганлиги, муассасада таълим жараёни ва ижтимоий муҳитни тўғри ташкил этмаганлиги учун институт раҳбарини вазифасидан озод этиш бўйича масъулларга топшириқ берилди”, – дейилади хабарда.

Бундан ташқари, айрим университетларда ҳали ҳам уруғ-аймоқчилик, қариндошчилик ҳолатлари сақланиб қолаётгани, талабалар тақдирига лоқайд, ёшлар тарбиясига масъулияциз раҳбарлар учраётгани тилга олинган.

Шундан сўнг, талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими, унинг ўртача қийматини ҳисоблаш мавзусида тақдимот намойиш этилиб, кредит-модул ҳамда олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимида кузатилаётган камчиликлар муҳокама қилинган.

Шунингдек, ҳалигача айрим профессор-ўқитувчилар эскича метод асосида талабаларга таълим бераётгани, уларнинг янги тизимга мослаша олмаётгани ҳам таълим сифатига таъсир кўрсатаётгани қайд этилиб, улар учун талабанинг мустақил таълим олишга ўргатиш, баҳолаш тизими борасидаги компетенсияларини ошириш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш вазифаси берилган.

“Ҳудудлардаги олий таълим муассасаларига борганимда ахборот-ресурс марказларига алоҳида эътибор қаратаман, шунда кўплаб талабалар қўлида асосан бадиий адабиётларни кўраман. Аслида талаба ўз мутахассислиги бўйича зарур манбаларни ўқиши керак. Афсуски, улар керакли ўқув қўлланмалар йўқлигидан бошқа адабиёт ўқишга мажбур бўлмоқда”, – деди вазир.

Бунга сабаб сифатида олий таълим муассасаси зарур ўқув адабиётларни тендер асосида харид қилиши, лекин тендердаги адабиётлар ичида у излаган қўлланмалар йўқлиги таъкидланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, масъулларга икки ҳафта муддатда ўқув жараёнларининг барча жабҳаларини пухта ўрганган ҳолда таҳлилий маълумот киритиш юзасидан кўрсатма берилган.


Бу ҳам қизиқ

30 октябрь куни В “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтади

30 октябрь куни В “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтади

19-23 октябрь кунлари В “Заковат-Гамбит” турнирининг ҳудудий саралаш ўйинлари бўлиб ўтди. Бу йил мусобақада иштирок этиш учу…
14:14 / 24.10.2026
Зироат Мирзиёева Самарқанддаги саммитда нутқ сўзлади

Зироат Мирзиёева Самарқанддаги саммитда нутқ сўзлади

Самарқандда “Болалар фаровонлигига инвестиция: Келажак авлодлар барқарор ва адолатли тараққиёти сари йўл” Жаҳон саммити доир…
09:09 / 22.10.2026
Узоқ давом этган семизлик мия саломатлигига зарар етказиши мумкин — олимлар

Узоқ давом этган семизлик мия саломатлигига зарар етказиши мумкин — олимлар

Луизиана штати университети олимлари узоқ йиллар давом этган семизлик ўрта ёшда мия ҳолатининг ёмонлашуви билан боғлиқ бўлиш…
09:20 / 25.10.2026
NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026
Қашқадарёлик тадбиркор Президентга ўзи ишлаб чиқарган кийимни совға қилди

Қашқадарёлик тадбиркор Президентга ўзи ишлаб чиқарган кийимни совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги 54 миллион долларлик “Sulton Tex Group” тўқимачилик фабрикаси фаолияти билан…
15:58 / 21.10.2026
"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси саммит меҳмонлари билан биргаликда марказий қаҳрамони Бола бўлган кўргазмани томоша қилдилар.

"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси саммит меҳмонлари билан биргаликда марказий қаҳрамони Бола бўлган кўргазмани томоша қилдилар.

Кўргазмада ташриф буюрувчиларга боланинг дунёга келишидан анча олдин — бўлажак онага ғамхўрлик қилишдан бошланиб, хавфсиз ту…
15:45 / 23.10.2026
Англиянинг машҳур клуби Тошкентда академия очиши мумкин.

Англиянинг машҳур клуби Тошкентда академия очиши мумкин.

Англиянинг “Фулҳем” футбол клуби Британия тажрибаси ва стандартлари асосида Янги Тошкентда футбол академиясини ташкил этиш и…
17:05 / 25.10.2026
Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон 22 октябрь куни Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери ёниб кетгани ёки шикастланганини маълум қилди. Ҳодисаларга Эрон томо…
23:59 / 22.10.2026
Таълим вазирига ходимларни суҳбат асосида ишга олиш ваколати берилди.

Таълим вазирига ходимларни суҳбат асосида ишга олиш ваколати берилди.

Президент қарори билан, таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимовга истисно ваколат берилди: у 2027 йил 1 февралгача вазирл…
15:38 / 21.10.2026
20 минг долларни чегарадан яширинча олиб чиқаётганлар ушланди

20 минг долларни чегарадан яширинча олиб чиқаётганлар ушланди

Андижон вилоятида 20 минг АҚШ долларини хорижга ноқонуний олиб чиқишга уринган шахслар ушланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ха…
09:25 / 25.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!