Туркия Тожикистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди. Бу Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг фармонида айтилган. Ҳужжат расмий ҳукумат газетаси – “Ресми газетаси”да чоп этилган.
“Оддий хорижий паспортга эга бўлган Тожикистон фуқароларининг Туркияга саёҳатларида визасиз режимни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, – дейилади президент фармонида.
Аввалроқ, Молдова ҳукумати матбуот хизмати раҳбари Даниел Воде Молдова деярли барча МДҲ мамлакатлари билан виза режимини бекор қилиш тўғрисида икки томонлама шартномалар имзолаганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча фақат Тожикистон ва Қирғизистон билан амалдаги шартнома мавжуд эмас. У ушбу давлатлар билан ҳам иш олиб борилаётганини таъкидлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!