Туркманистонда президентнинг амакиваччасига тегишли бўлган тижорий бинолар бузиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари аввал ҳам қариндошларининг бизнес фаолиятини чеклаган, айримларини эса эгаллаб турган лавозимларидан четлатган. Жумладан, барлардан бирида маст ҳолда жанжал чиқарган амакиваччаси ҳамда коррупсияга алоқадор қариндоши лавозимидан озод этилган.
Бу ҳолатда эса президентнинг аммаси мазкур биноларнинг ижарачисини ҳимоя қилгани айтилмоқда. Хабарларга кўра, биноларнинг асосий ижарачиси аввалроқ наркотик моддалар билан боғлиқ жиноят учун қўлга олинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!