27 август куни Нидерландиянинг Амстердам шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатининг енгил вазнли эркаклар ўртасидаги жуфтликлар (ЛМ2х) баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаролиев олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистонлик спортчилар финалда 6:21,93 натижа қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади. Германия вакиллари кумуш, АҚШ спортчилари эса бронза медалига сазовор бўлди.
Мазкур натижа Ўзбекистон академик эшкак эшиш тарихида катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида қўлга киритилган илк олтин медал бўлди.
Маълумот учун, 2026-йилги академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати 24–30 август кунлари Амстердам шаҳридаги Босбаан каналида ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!