28 август куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Унинг қайд этишича, давлат раҳбари бугун Тошкент шаҳридаги “Шаҳидлар хотираси” хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этади. Шунингдек, “Янги Ўзбекистон” боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўяди.
Кечқурун эса Шавкат Мирзиёев мамлакат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этиб, ўзбек халқини байрам билан табриклайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент иштирокида Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган бир гуруҳ ўзбекистонликларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтганди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!