Мета платформалари – WҳатсАпп, Инстаграм ва Фаcебоок фойдаланувчилари бутун дунё бўйлаб мессенжер ва ижтимоий тармоқларда узилишларга дуч келишди. Бу ҳақда “Downdetector” хизмати маълум қилди.
Ушбу носозлик бутун дунё бўйлаб тармоққа киришни назорат қилувчи НетБлоcкс ташкилоти томонидан тасдиқланди.
WҳатсАпп устидан шикоят қилган фойдаланувчиларнинг аксарияти дастурни оча олмаганини маълум қилган.
Мессенжернинг веб-версиясига кириш ва хабарларни қабул қилишда муаммолар борлиги ҳақида маълум қилган.
Инстаграм ва Фаcебоок фойдаланувчилари ҳам асосан иловаларни юклашда муаммолар ҳақида шикоят қилди.
Мета ҳали иловалардаги носозликлар ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!