Хакерлар «iPhone»га «Quadream» жосуслик дастурини юқтиришнинг янги усулидан фойдаланмоқда. Улар интернет фойдаланувчиларига зарарли ҳаволаларни ўз ичига олган кўринмас календарь таклифномаларини юборишади.
Календарь таклифномалари қурилма экранида кўринмайди, лекин билдиришнома марказида пайдо бўлади. «Quadream» фойдаланувчиларни «iPhone»га ўрнатишга ҳаракат қиладиган сайтга йўналтиради.
Қайд этилишича, «Quadream» бу вирусли қурилмадан контактлар, қўнғироқлар, хабарлар, фотосуратлар, жойлашув ва ҳатто пароллар каби турли маълумотларни тўплаши мумкин бўлган жосуслик дастури.
Маълум бўлишича, хавфсизлик мутахассислари бу ҳужумни аниқлашган ва хавф ҳақида огоҳлантиришган. Улар «iPhone» фойдаланувчиларига тақвим — (календарь) таклифларидан эҳтиёт бўлишни ва шубҳали ҳаволаларни очмасликни маслаҳат беришган.
Шунингдек, улар ўз қурилмаларини «Quadream» ва бошқа таҳдидлардан ҳимояни ўз ичига олган «iOS»нинг сўнгги версиясига янгилашни тавсия қилишган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!