13 354 гектар майдонга эга дунёдаги энг йирик қуёш электр станцияси Хитойнинг электр тармоғига уланган. Бу ҳақда “ “Independent” маълум қилди.
Қайд этилишича, қуёш электр станцияси Шинжонда жойлашган. У йилига тахминан 6,09 миллиард киловатт-соат (кВт/соат) ишлаб чиқаради. Бу йилига икки миллионга яқин электромобилни қувватлантириш учун етарли ҳисобланади.
Объект 455 ГВт шамол ва қуёш энергиясини ишлаб чиқаришни режалаштирган мега-базали лойиҳанинг бир қисмидир. Мегабазалар кам аҳоли пунктларида қурилади. Улар йирик шаҳар марказларини, масалан, Хитойнинг шарқий қирғоқларини энергия билан таъминлайди. Яна иккита кучли қуёш электр станцияси ҳам Хитойда жойлашган ва аллақачон ишга туширилган. Иккаласи ҳам 3 ГВт қувватга эга ҳамда Нингхиа ва Қингҳаи минтақаларида жойлашган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!