50 мингга яқин одам ҳалок бўлган Туркия ва Суриядаги силкинишдан кейин бу йил дунёдаги энг ҳалокатли зилзилалар қаторида Афғонистондаги ер силкинишида 2400 кишидан ортиқ ҳалок бўлганлар ва кўплаб жароҳатланганлар қайд этилди. Бу ҳақда “Толибон” маъмурияти Reuters ахборот агентлигига маълум қилди.
Қайд этилишича, қўшни Покистон ва Эрон қутқарувчилар ва гуманитар ёрдам юборишни айтган бўлса, Хитой Қизил Хоч жамияти пул ёрдамини таклиф қилган.
Покистон ҳукуматининг маълум қилишича, табиий офатларни бошқариш идораси офатдан зарар кўрган ҳудудга ёрдам бериш учун қидирув-қутқарув гуруҳини тайёр ҳолатга келтирган. Шунингдек, ҳукумат озиқ-овқат, дори-дармонлар, чодирлар ва кўрпа-тўшакларни ўз ичига олган ёрдам буюмларини юборишга тайёрланмоқда.
Маълумотга кўра, Афғонистон шимоли-ғарбидаги Ҳирот шаҳри ва унинг атрофида сўнгги йилларда содир бўлган энг даҳшатли зилзиладан икки кун ўтиб қутқарувчилар вайроналар остидан омон қолганлар ва ҳалок бўлганларни олиб чиқмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар идораси якшанба кунги баёнотида келтирилишича, Ҳиротнинг Зиндажон туманидаги барча уйлар вайрон бўлган.
Ҳирот губернатори матбуот котиби Ниссор Аҳмад Элияс Reuters агентлигига берган интервюсида “операция давом этмоқда, баъзи одамлар вайроналар остидан олиб чиқилмоқда”, – деди. Шунингдек, у шаҳар атрофидаги ўндан ортиқ қишлоқлар ҳам жабрланганини қўшимча қилди.
Ниссор Аҳмад Элияснинг сўзларига кўра, шаҳардаги кўплаб бинолар қаттиқ таъсирланмаган, аммо Ҳиротнинг машҳур масжидлари шикастланган.
Маълумот учун, тоғлар билан ўралган Афғонистон кучли зилзилалар тарихига эга, уларнинг аксарияти Покистон билан чегарадош бўлган Ҳиндукуш минтақасида содир бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!