Ҳозирда Хитойда ёшлар учун “қариялар уйлари” машҳур бўлди. У ерда одатдаги ҳаётдан чарчаган ёшлар дам олишлари, ижодкорлик, балиқ овлаш ёки медитация билан шуғулланишлари ва одамлар билан мулоқот қилишлари мумкин.
Айтишларича, бундай муассасаларнинг аксарият мижозлари 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этади.
Ушбу муассасаларда кун эрталаб қаҳва ичиш билан бошланади, кейин тоғда медитация сеанси бўлади. Тушликдан сўнг эса хоҳловчилар деҳқончилик, дарёда балиқ овлаш ва умумий ошхонада кечки овқат тайёрлаш билан шуғулланишлари мумкин. Шунингдек, оқшомлари кечки суҳбат, караоке каби кўнгилочар тадбирлар уюштирилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!