$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

ЕЧЛ. “Реал”дан “cомебаcк”, “ПСЖ” ва “Боруссия” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

10:00 / 12.02.2025

Кеча тунда футбол мухлислари ажойиб драматик учрашув гувоҳи бўлишди. Чемпионлар Лигасида “Реал Мадрид” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги баҳс чиндан ҳам классик тўқнашувга айланди. Ўйин давомида майдонда нафақат техник маҳорат, балки бош мураббийлар тактик жанги ҳам кетди.

“Шаҳарликлар” ўйинни кучли прессинг ва аниқ узатмалар билан бошлади. Бу тактик ўйланма 19-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Эрлинг Ҳоланд аниқ зарбаси билан ҳисобни очди, 1:0. Гол “Ман Сити”га нафақат ҳисобда, балки руҳий жиҳатдан ҳам муҳим устунлик берди.

Мадрид жамоаси биринчи бўлимда ўз ўйинини топишда анча қийналди, дарвоза томон кўплаб зарбалар берилган бўлса-да, ҳисоб ўзгармади. Иккинчи таймда Анчелотти тактикани бироз ўзгартирди. “Реал” ҳимояни кучайтириб, тезкор қарши ҳужумларга таянишни бошлади. Ниҳоят, 59-дақиқада Дани Себалоснинг ажойиб узатмасидан сўнг Мбаппе ҳисобни тенглаштирди. Шунга қарамасдан мезбонлар бир неча ўзгаришлар қилиб, олдинга боришда давом этаверди. Шундай ҳужумларнинг бирида Фил Фоденга бўлган қўполлик учун учрашув бош ҳаками Турпен кўплаб мухлислар наздида баҳси вазият учун Куртуа дарвозаси томон пенальти белгилади. 78-дақиқада Ҳоланд пенальтидан аниқ зарба йўллаб, яна жамоасини олдинга олиб чиқди. Аммо, “қироллик клуби” ҳар доимгидек сўнгги дақиқаларгача олдинга бораверди. Ўйин асосий вақти якунланишига 5 дақиқа вақт қолган ва “Ман Сити” ғалабага жуда яқин эди, аммо мадридликлар ҳеч қачон таслим бўлмасликларини яна бир бор исботлашди. Родриго ўрнига майдонга тушган Браҳим Диаз 86-дақиқада, илк ҳужумиданоқ гол урди ва ҳисобни 2-2 кўринишига келтирди. Барчанинг фикрича ўйин дуранг билан якунланадигандек эди. Аммо, “камбекшунос” “Реал Мадрид” бунга кўнмади учрашув асосий вақтига қўшиб берилган 3 дақиқанинг иккинчиси ўтиб бораётган бир вақтда англиялик яримҳимоячи Жуд Белленгем ўйинга нуқта қўйди. Умумий ҳисоб 2:3 “Реал” фойдасига.

Маълумот учун, ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини “Бернабеу”да 20 февралга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да бўлиб ўтади. Чемпионлар Лигаси бу йил ҳам бизни кутилмаган воқеалар билан ҳайратга солишда давом этади!

Шунингдек, тунда ЕЧЛ доирасида яна 3 та учрашув бўлиб ўтди. “Ювентус” ўз уйида “ПСВ” устидан 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабага эришган бўлса, “ПСЖ” Дембеленинг дубли эвазига “Брест”ни йирик 3:0 кўринишида енгди. Португалияда “Спортинг” меҳмони бўлган “Боруссия Дортмунд” ҳам 0:3 ҳисобида зафар қучди.

Тайёрлади: Азимжон Шодмонов


Футбол


														
														ОЧЛ-2. «Насаф» суперкамбек билан «Ал-Қувайт»ни мағлуб этди.

ОЧЛ-2. «Насаф» суперкамбек билан «Ал-Қувайт»ни мағлуб этди.

Қаршининг «Насаф» клуби Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичидаги тўртинчи ўйинини «Ал-Қувайт» (Қувайт) клубига қарши ўтказ…
08:21 / 05.11.2026

														
														“Барса” ўз майдонида “Реал”га мағлуб бўлди

“Барса” ўз майдонида “Реал”га мағлуб бўлди

Тунда Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган “Эл-класико” баҳси бўлиб ўтди. “Барселона” ўз майдонида “Реал Мадрид”ни қабул қилиб,…
09:27 / 26.10.2026

														
														Криштиану Роналду терма жамоадан четлатилди ва жаримага тортилди

Криштиану Роналду терма жамоадан четлатилди ва жаримага тортилди

Португалия футбол федератсияси Криштиану Роналдуни бир ой муддатга миллий терма жамоа сафидаги ўйинлардан четлатди ва унга 2…
10:36 / 20.10.2026

														
														Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

39 ёшли Лионел Месси Аргентина миллий терма жамоасидаги фаолияти давомида уни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга миннатдорл…
09:41 / 08.10.2026

														
														Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказди

Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказди

7-октябрь куни Лионел Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги сўнгги учрашувини ўтказди. Бенин терма жамоасига қарши баҳсда а…
09:57 / 07.10.2026

														
														Дунё футболида илк бор қора карточка жорий этилди: у ўйинни муддатидан олдин якунлаш учун қўлланади

Дунё футболида илк бор қора карточка жорий этилди: у ўйинни муддатидан олдин якунлаш учун қўлланади

Руминия футбол федерацияси (ФРФ) дунёда биринчи бўлиб қора карточкани жорий этди. Янги чора ёшлар футболи учрашувларида ота-…
12:05 / 12.09.2026

														
														Ўзбекистоннинг Аргентина билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Ўзбекистоннинг Аргентина билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Аргентина билан ўтказиши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви бекор қилинди. Бунга Лионел М…
16:35 / 07.09.2026

														
														Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Аргентина терма жамоасидан кетганини эълон қилган Лионел Мессига журналист Вероника Брунати таъсирли мақола орқали миннатдор…
14:07 / 04.09.2026

														
														Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

“Пахтакор”нинг Осиё Чемпионлар лигаси Элита турнири асосий босқичидаги тақвими маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент клуби 2 нояб…
11:47 / 19.08.2026

														
														2026-йилги мундиал ФИФА учун рекорд даромад келтирди

2026-йилги мундиал ФИФА учун рекорд даромад келтирди

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ФИФА тарихидаги энг даромадли турнирга айланди.
12:07 / 21.07.2026

Бу ҳам қизиқ

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!