Европа Иттифоқи элчилари Украина учун 18 миллиард евролик молиявий пакет ва йирик корпорациялар учун 15 фоизлик минимал солиқ тўғрисида келишиб олдилар.
Бу ҳақда Чехиянинг Европа Иттифоқи кенгашидаги раислиги маълум қилди.
“Мегадеал! Европа Иттифоқи элчилари Украинани қўллаб-қувватлаш учун 18 миллиард евро миқдоридаги пакетни, йирик корпорациялар учун 15 фоизлик минимал солиқни, Венгриянинг РРПни тикланиш ва барқарорлик режасини тасдиқлашни ва шартлилик тўғрисидаги келишувни принципиал жиҳатдан маъқулладилар”, - деди раислик. .
“Пакет ёзма тартиб билан тасдиқланади”, - дея қўшимча қилди у.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!