$
12010.45 UZS
-13.16
₽
145.64 UZS
0.1
€
13200.69 UZS
-36.1
31° Кечаси 18°

Ёзнинг иссиқ кунларида автомобил кондиционеридан қандай фойдаланган маъқул?

17:50 / 12.08.2024

Тадқиқотлар натижаларига кўра, кондиционернинг ўзи шамоллашга олиб келмайди, чунки бу касаллик келиб чиқишига совуқ ҳаво эмас, балки микроорганизмлар сабаб бўлади. Лекин ўта совуқ муҳитда узоқ вақт бўлиш иммун тизимини заифлаштиради ва танани инфекцияларга қарши ҳимоясиз қилиб қўйиши мумкин.

 Бундан ташқари, инсон танасида ҳарорат пасайгандан сўнг қон томирлари тораяди. Бу эса қон оқимини сусайтиради, натижада иммунитет ҳужайраларининг томоқ ва бурун шиллиқ пардаларига етказиб берилиши тезлигини секинлаштиради. Кўпинча айнан шу органлар бактериялар ва вируслар учун “кириш жойи” бўлганлиги сабабли, бунда инфекция ривожланиши эҳтимоли ортади.

Шунингдек, ҳароратнинг кескин ўзгариши, яъни совитилган хона ёки автомобилдан бирданига жазирамага чиқиш ҳам танани стрессга тушириб қўяди. Шу вақтда стресс гормонлари ишлаб чиқарилади, узоқ муддат бу ҳол такрорланса иммунитет тушиб кетиши мумкин.

Хонада ўтирганингизда кондиционерни вақти-вақти билан ўчириб қўйишингиз ёки совуқ ҳаво оқими урмайдиган жойга ўтиб олишингиз мумкин. Аммо автомобилда бўлганингизда қуйидаги қоидаларга риоя қилишга ҳаракат қилинг:

— машинани ҳайдашдан олдин салонни яхшилаб шамоллатинг;

— совуқ ҳавони юз ва кўкрак қисмингизга йўналтирманг;

— ҳароратни аста-секин кўтаринг ёки пасайтиринг.

 Ҳозир деярли ҳар бир автобусда кундузи кондиционер ишлаб турибди. Афсуски, унда кетаётганингизда кондиционернинг ишлашига таъсир қила олмайсиз. Баъзи йўловчилар совуқ ҳаво келадиган тешикларни ёпиб қўядилар, аммо бу муаммонинг фақат ярим ечимидир. Автобусда юрганингизда яна бир қават ёзги костюм ёки енгил устки кийим кийиб олиш ҳам вазиятни енгиллатиши мумкин.

Агар барча уринишларингиз бесамар кетиб, барибир шамоллаб қолган бўлсангиз, нима қилиш керак?

Универсал тавсия: симптомларни енгиллаштирадиган локал таъсир қилувчи воситалардан фойдаланинг (ҳеч қандай ҳолатда шифокор тавсиясисиз антибиотиклар билан даволанманг).

Иссиғингиз чиққанида ҳароратни пасайтирувчи, бош оғриғидан халос бўлиш учун эса ҳар қандай рецептсиз оғриқ қолдирувчи воситалардан фойдалансангиз бўлади. Томоқ шиллиқ қаватининг яллиғланишидан эса махсус сўрадиган таблеткалар ёки пастилкалар ажойиб ечим бўлади. Бундан ташқари, томоқ оғриғи учун яхши ўрганилган антиоксидант бўлган С витамини мавжуд воситалар ҳам даводир. Одатда бундай маҳаллий даволаниш етарли бўлади.


Лайфстайл


														
														22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026

														
														21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:34 / 21.10.2026

														
														20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:26 / 20.10.2026

														
														Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари 2027-йилги Рамазон ойи 8-февралда бошланишини прогноз қилди. Бу ҳақда…
15:31 / 19.10.2026

														
														19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:51 / 19.10.2026

														
														13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026

														
														4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026

														
														2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

														
														30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026

														
														«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

17-ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим жойларида туман тушиши мумкин, ёғингарчилик …
15:46 / 16.11.2026
Путин, Трамп ва Си Сзинпин уч томонлама учрашув кун тартибини келиша олмади — ФТ

Путин, Трамп ва Си Сзинпин уч томонлама учрашув кун тартибини келиша олмади — ФТ

Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари Владимир Путин, Доналд Трамп ва Си Сзинпиннинг 19-ноябрь куни Хитойнинг Шенчжен шаҳрида ўтка…
13:59 / 16.11.2026
Иорданияда Телеграм мессенжери блокланди

Иорданияда Телеграм мессенжери блокланди

Иордания ҳукумати 16-ноябрь куни Телеграм мессенжерига киришни чеклади. Ушбу чора рақамли хавфсизликни кучайтириш, фойдалану…
13:57 / 16.11.2026
Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026
Тошкентда икки йигит 40 минг сўм учун фуқарога пичоқ ўқталди

Тошкентда икки йигит 40 минг сўм учун фуқарога пичоқ ўқталди

Тошкент шаҳридаги Олмазор метро бекати яқинида икки нафар йигит фуқарони пичоқ билан қўрқитиб, ундан 40 минг сўм пулни торти…
13:50 / 16.11.2026
Тошкентда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

Тошкентда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Nexia-3 автомобилининг дарахтга урилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ…
10:35 / 17.11.2026
Яшнобод ҳокимлиги маҳалла раиси 900 доллар билан ушлангани ҳақидаги хабарни рад этди

Яшнобод ҳокимлиги маҳалла раиси 900 доллар билан ушлангани ҳақидаги хабарни рад этди

Яшнобод тумани ҳокимлиги маҳалла раиси тадбиркордан бино ажратиб бериш ва ижара шартномасини расмийлаштириш эвазига 900 АҚШ …
10:38 / 17.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!