$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Ёзнинг жазирамасида энг тўғри танлов – милкшейк

10:50 / 08.06.2023

Ёзнинг иссиқ кунларида музқаймоқ ва салқин ичимликларга нисбатан талаб жуда ошиб кетади. Қанчалик совуқ бўлмасин музқаймоқ ҳам жуда тез эриб кетади. Бу вазиятда қандай йўл тутган маъқул? Албатта, сиз билан ҳозир милкшейк (сутли коктейл) тайёрлашни ўрганамиз. Гарчи унга мева ва музқаймоқ қўшилса-да, биз уни мевали сут ёки эриган музқаймоқ дея олмаймиз. Бир стаканда иккита лаззатни бирлаштирган мазали ичимлик бу юқорида айтганимиздек – милкшейк!

Иссиқ кунда тетиклик бахш этадиган, қишда эса ширин таъми билан қувонч қўшадиган милкшейк тайёрлаш ёш болалар учун кунлик рациондан жой олиши жуда фойдали. Бу ичимлик учун алоҳида қурилма сотиб олиш ҳам шарт эмас. Блендер ёки чоппернинг ўзи етарли бўлади. Ҳозир сиз билан 3 хил сутли коктейл тайёрлашни бўлишамиз, ўйлаймизки, бу ичимлик дастурхонингиз кўркига кўрк қўшиб тура олади.

Шоколадли милкшейк

Шоколадли милкшейк учун керакли маҳсулотлар:
совуқ сут;
шоколадли музқаймоқ;
3-4 дона кубик шаклидаги муз;
кўпиртирилган қаймоқ (ўз хоҳишингизга кўра).

Энг аввал сут ва музқаймоқни блендерга солинг ва аралаштиринг.

Агар хоҳласангиз стаканни безатиш учун шоколад қайласидан фойдаланамиз. Устига безак учун кўпиртирилган қаймоқ соламиз ва шоколад бўлакчаларини жойлаймиз.

Бананли милкшейк

Болалар бу милкшейкни жуда яхши кўришади. Нима учун бу ичимликни тайёрлаш жуда осон бўлса ҳам биз уни сотиб олишимиз керак? Мен бу ерда музқаймоқли милкшейкнинг тарифини келтириб ўтаман.

Бананли милкшейк учун керакли ингредиентлар:

2 та банан;
2 стакандан камроқ совуқ сут (тахминан 1,5 стакан);
4 ошқошиқ ванилли музқаймоқ;
муз (ихтиёрий).

Бананли милкшейкни тайёрлаш учун аввало бананни пўчоғидан тозалаймиз ва 2-3 бўлакка бўламиз.

Сўнгра банан, сут ва музқаймоқни блендерга соламиз. Блендерни аввал паст даражада ишга туширамиз ва секин юқорилатамиз, шунда барча маҳсулотлар парчаланади ва тўлиқ аралашади.

Ниҳоят, ихтиёрий муз бўлакларини қўшинг! Ушбу сутли коктейлни дарҳол, совуқ ҳолича истеъмол қилиш мумкин. Ёқимли иштаҳа.

Қулупнайли милкшейк

Баҳор ойининг энг севимли меваси – қулупнай қўшилган милкшейк тайёрлаш учун керакли маҳсулотлар:

қулупнай 10 дона;
сут – 2 стакан;
4 ошқошиқ музқаймоқ;
шакар;
муз (ихтиёрий).

Қулупнай, сут, музқаймоқ, шакарни блендерга соламиз ва аралаштирамиз. Ушбу сутли коктейлга шакар солишдан асосий мақсад, қулупнай бироз нордон бўлганлиги учун унга ширин таъм бериш жуда муҳим. Тайёр суюқликка ихтиёрингизга кўра муз солинг ва шу ҳолатда ичишингиз мумкин. Ёқимли иштаҳа.

Бир нарсани унутманг, ҳар қандай маҳсулотни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш унинг фойдали хусусиятларини камайтириб юбориши табиий. Шу сабабдан ҳам саломатлигингизни асранг.


Лайфстайл


														
														22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026

														
														21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:34 / 21.10.2026

														
														20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:26 / 20.10.2026

														
														Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари 2027-йилги Рамазон ойи 8-февралда бошланишини прогноз қилди. Бу ҳақда…
15:31 / 19.10.2026

														
														19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:51 / 19.10.2026

														
														13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026

														
														4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026

														
														2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

														
														30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026

														
														«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!