$
12023.46 UZS
-42.76
₽
149.44 UZS
-0.3
€
13461.47 UZS
17.29
31° Кечаси 18°

10 та ОТМнинг “супер-контракт”га кирган талабалари ҳужжатларини сохталаштиргани аниқланди

13:40 / 15.03.2022

“Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонунга асосан Ҳисоб палатасининг 2021 йилги фаолияти юзасидан тақдим этган ҳисоботи Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Депутат Дониёр Ғаниевнинг ёзишича, ушбу ҳисоботда диққатга сазовор жойлари кўп. Жумладан, таълим тизимидаги сохтакорликлар.

Ҳисоботда келтирилишича, олий таълим муассаларига кўшимча табақалаштирилган тўлов-контракт асосида (“супер-контракт”) ўқишга қабул қилинган талабаларнинг ҳужжатлари ўрганилганда, 10 та олий таълим муассасасида 117 нафар талабани Давлат тест маркази маълумотномасидаги балларини сохталаштириш орқали уларни “супер-контракт” суммаларининг миқдори жами 9,6 млрд. сўмга кам ҳисобланган.

 Мисол учун, Тошкент тиббиёт академиясида 2020-2021 ўқув йилида фуқаро Ф.Б. кириш имтиҳонида аслида атиги 56,6 балл олган бўлса-да, унинг тўплаган бали 132,7 балл этиб кўрсатилган ҳамда ундан 279,4 млн. ўрнига 139,7 млн. сўм тўлов-контрак пули (139,7 млн.сўм кам) олинган.

 “Оддий қилиб айтганда, олий таълим муассасаларига киришда айнан коррупцияни олдини олиш мақсадида жорий қилинган "супер-контракт" тизимининг ўзида ҳам коррупция ҳолатлари аниқланган. Яъни, коррупцияга қарши курашиш орқали ҳам “соққа” қилиш йўлини ўйлаб топишган. Қойил қолмай иложи йўқ”, – дейди депутат.   

Ҳисоботда келтирилишича, келгусида бундай ҳолатлар такрорланишини олдини олиш мақсадида, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқимоқчи бўлганлар учун онлайн платформа яратилиб, аризалар автоматик тарзда қабул қилиниши ва шартномалар суммасини инсон омилининг аралашувисиз ҳисобланиши йўлга қўйилган.


Бу ҳам қизиқ

Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Бу ҳақда, Президент Администрацияси раҳабри ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. Хўш, бу тизимлар фойдаланувч…
14:54 / 27.10.2026
Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида математика ўқитувчисини ишга қабул қилиш ва унга дарс соатлари ажратиш эвазига 4,5 млн…
23:17 / 30.10.2026
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд расмийлари Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз кириш тартибини жорий этишни таклиф қил…
11:03 / 28.10.2026
Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида контрафакт диний…
12:06 / 28.10.2026
ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

Қўлбола ва тегишли стандартларга жавоб бермайдиган иситиш жиҳозларидан фойдаланиш — ҳаёт учун хавфли. Куз-қиш мавсумида ис г…
16:25 / 29.10.2026
Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилининг қишки қабулида истисно тариқасида магистратурага қабул қилинган, бироқ хорижий тил серт…
11:13 / 28.10.2026
Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи 8-синф ўқувчи қизини синфдошлари олдида калтаклаг…
10:58 / 30.10.2026
Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: камида 10 киши ҳалок бўлди

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: камида 10 киши ҳалок бўлди

Испанияда 28-октабр куни иккита тезюрар поезд тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган, қурбонлар сони о…
16:37 / 28.10.2026
Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий тузилмани ўзгартиришнинг иккинчи босқичи бошланмоқда. Режага кўра, мамлакатдаги 7 та вилоят в…
08:28 / 28.10.2026
Тошкентда лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғулланган талаба аниқланди

Тошкентда лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғулланган талаба аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида лицен…
11:09 / 28.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!