$
12279.48 UZS
13.71
159.25 UZS
0.18
14508.21 UZS
16.2
31° Кечаси 18°

2022 йилда коммунал тўловларнинг қанчага ошиши кутилаётгани айтилди

14:48 / 11.11.2021

Ҳисоб палатаси 2022 йил учун Давлат бюджети лойиҳаси бўйича ўз хулосасини берди.

Ҳисоб палатаси хулосасида Бюджетномадаги барча бюджет ташкилотларида (таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларидан ташқари) ишлайдиган ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармасини бир хил 10 фоиз миқдорида шакллантиришни назарда тутувчи бандига нисбатан эътироз билдирилган.

Мазкур ҳужжатда бу тартиб бюджет муассасаларида ишловчи ходимлар реал даромадларининг ҳар ойда ўртача 250 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача камайишига олиб келиши айтилган.

Ҳисоб палатаси ўз хулосасини асослантириш учун, Бюджетномада кўрсатиб ўтилган айрим фактларни келтириб ўтади.

Унга кўра, 2022 йилда бюджет муассасаларида ишловчи ходимларнинг иш ҳақи индексацияси (7 фоиз) кутилаётган инфляция даражасидан (9 фоиз) паст миқдорда белгиланаётганлиги, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари 10 фоизга, электр энергияси 33 фоизга, табиий газ 21 фоизга, иссиқ сув ва иссиқлик энергияси 21 фоизга, совуқ сув ва канализация 33 фоизга оширилиши кутилмоқда.

“Шу боис, – дейилади Ҳисоб палатаси хулосасида – аҳолининг реал даромадини тушиб кетишини олдини олиш мақсадида, бюджет ташкилотларида ходимларни (таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларидан ташқари) моддий рағбатлантириш махсус жамғармасини “Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди тўғрисида”ги Низомда белгиланган 15 фоиздан 10 фоизгача камайтириш таклифини бекор қилиш мақсадга мувофиқ”.


Бу ҳам қизиқ

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Исломободга борди

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Исломободга борди

Покистон ҳаво ҳудудида олий мартабали меҳмоннинг самолётига ушбу мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик…
16:19 / 05.02.2026
Озарбайжон Россия элчисига норозилик нотаси топширди

Озарбайжон Россия элчисига норозилик нотаси топширди

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатдаги Россия элчиси Михаил Евдокимовни чақиртириб, унга норозилик нотаси топширди. Б…
09:42 / 07.02.2026
Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган тангалар муомалага чиқарилади

Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган тангалар муомалага чиқарилади

Ўзбекистонда ҳар йили апрель ойи “Амир Темур ойлиги” деб эълон қилинади.
14:13 / 06.02.2026
Самарқандда болаларга ноқонуний диний сабоқ берган шахс ушланди

Самарқандда болаларга ноқонуний диний сабоқ берган шахс ушланди

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 2292-моддаси 2-қисми (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан жиноят и…
09:06 / 07.02.2026
Ўзбекистонлик мерганлар Осиё чемпионатида тарихий рекорд ўрнатди

Ўзбекистонлик мерганлар Осиё чемпионатида тарихий рекорд ўрнатди

Пневматик тўппончадан 10 метр масофага отиш бўйича микс (аралаш) дастурида иштирок этган спортчилар Осиё ва жаҳон рекордини …
11:23 / 06.02.2026
АҚШ ўз фуқароларини Эрондан зудлик билан чиқиб кетишга чақирди

АҚШ ўз фуқароларини Эрондан зудлик билан чиқиб кетишга чақирди

Элчихона парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар олдиндан огоҳлантирилмасдан юз бериши мумкинлигини ҳам таъкидлаб, энг сўнгги маълу…
12:39 / 06.02.2026
Кўп квартирали уйларнинг туташ ҳудудидаги барча дарахт ва буталар хатловдан ўтказилади

Кўп квартирали уйларнинг туташ ҳудудидаги барча дарахт ва буталар хатловдан ўтказилади

“Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори …
16:59 / 07.02.2026
Глобал майдонга чиқаётган ўзбек юристи: Дамир Ахроров феномени

Глобал майдонга чиқаётган ўзбек юристи: Дамир Ахроров феномени

Бугунги глобаллашув шароитида ҳуқуқ соҳаси тобора глобал характер касб этиб бормоқда.
08:56 / 06.02.2026
Бухорога яна 25 та замонавий автобус олиб келинди

Бухорога яна 25 та замонавий автобус олиб келинди

Март ойи якунига қадар Бухорога яна 60 та ана шундай автобуслар олиб келиниши режалаштирилган.
15:48 / 06.02.2026
Жанубий Кореяда мижозларга 44 млрд долларлик биткоин адашиб ўтказиб юборилди

Жанубий Кореяда мижозларга 44 млрд долларлик биткоин адашиб ўтказиб юборилди

Маълум бўлишича, Жанубий Кореянинг Bithumb криптовалюта биржаси мижозларга тахминан 44 миллиард долларлик биткоин ўтказиб юб…
17:21 / 07.02.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!