$
12019.08 UZS
-82.76
153.87 UZS
0.12
13689.73 UZS
-122.1
31° Кечаси 18°

Озарбайжон Россия элчисига норозилик нотаси топширди

09:42 / 07.02.2026

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатдаги Россия элчиси Михаил Евдокимовни чақиртириб, унга норозилик нотаси топширди. Бу ҳақда Озарбайжон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Озарбайжон томони Россия Давлат думасининг МДҲ ишлари, Евросиё интеграцияси ва Россия билан алоқалар бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Константин Затулиннинг баёнотига кескин норозилик билдирган. Гап Затулиннинг Озарбайжонда Арманистон фуқаролари судлангани ҳақидаги фикрлари ҳақида бормоқда. Шу сабабли Россия элчисига тегишли норозилик нотаси топширилган.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Затулин фаолиятини кескин қоралашини маълум қилди. Вазирлик маълумотларига кўра, у узоқ вақтдан бери Озарбайжон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши чиқмоқда, айирмачиликни қўллаб-қувватлашини очиқчасига намойиш этмоқда ва Арманистон фуқароларига нисбатан суд қарорларини бузиб кўрсатишга уринмоқда.

Баёнотда таъкидланишича, гап тинчлик ва инсониятга қарши жиноятлар, шунингдек, Арманистоннинг Озарбайжонга қарши ҳарбий тажовузи натижасида содир этилган жиноятлар учун айбдор деб топилган ва ҳукм қилинган шахслар ҳақида кетмоқда.

Учрашувда Озарбайжон томони Россияни бундай (Константин Затулин шахсларнинг бузғунчи фаолиятини тўхтатиш учун чоралар кўришга чақирди. Шунингдек, бундай хатти-ҳаракатлар минтақадаги тинчлик ва барқарорликка, шунингдек, Озарбайжон ва Россия ўртасидаги муносабатларга путур етказиши таъкидланди.

Боку ҳарбий суди 5 февраль куни тан олинмаган Тоғли Қорабоғнинг собиқ беш нафар раҳбарини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Улар орасида собиқ президент Араик Арутюнян, Мудофаа армиясининг собиқ қўмондони Левон Мнатсаканян ва унинг ўринбосари Давид Манукян, собиқ ташқи ишлар вазири Давид Бабаян ҳамда парламентнинг собиқ спикери Давид Ишханян бор. Россиялик депутат ҳукмни ”қатағон” деб атаб, Арманистон бош вазири Никол Пашинянни танқид қилган.

“Аслида Бокуда Тоғли Қорабоғдаги арман аҳолисининг Совет Иттифоқи парчаланиши жараёнида намоён бўлган ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини қоралаб, ҳукм чиқаришди. Бу суд эмас, балки қатағон эди”, – дея даъво қилган у. 

 


Жаҳон


														
														Эрон Европа Иттифоқини тинч аҳолига қарши ҳужумларда АҚШ ва Исроилни қўллаб-қувватлаганликда айблади

Эрон Европа Иттифоқини тинч аҳолига қарши ҳужумларда АҚШ ва Исроилни қўллаб-қувватлаганликда айблади

“Европа Иттифоқи Эрон тинч аҳолисига қаратилган ҳужумларда АҚШ ва Исроилга бевосита ёрдам кўрсатди”, – деди Эрон Ташқи ишлар…
12:27 / 25.07.2026

														
														Трамп АҚШ Украинага қурол сотмаслигини айтди

Трамп АҚШ Украинага қурол сотмаслигини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар Украинага қурол сотмаслигини айтди.
22:24 / 24.07.2026

														
														Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубидаги ҳудудларга зарбалар берди

Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубидаги ҳудудларга зарбалар берди

Исроил самолётлари 11 июль шанба куни Ливан жанубидаги бир нечта ҳудудларга зарба берди, деб хабар берди Ливан ҳарбий манбас…
16:09 / 11.07.2026

														
														АҚШда камида 25 киши аномал иссиқдан ҳалок бўлди

АҚШда камида 25 киши аномал иссиқдан ҳалок бўлди

Дам олиш кунлари АҚШда ҳаво ҳарорати 100F (38 даража)дан юқори бўлганлиги туфайли ўнлаб одамлар ҳалок бўлди, бу эса АҚШда ре…
14:56 / 06.07.2026

														
														Си Цзинпин: “Хитой ва Беларус мустаҳкам дўстлар”

Си Цзинпин: “Хитой ва Беларус мустаҳкам дўстлар”

Хитой етакчиси Си Цзинпин Хитой ва Беларус темир дўстлар эканлигини, уларнинг муносабатлари халқаро нотинчликнинг барча сино…
12:41 / 29.06.2026

														
														Покистон Афғонистоннинг бир нечта вилоятларига ҳужум қилди

Покистон Афғонистоннинг бир нечта вилоятларига ҳужум қилди

Матбуот котиби Покистоннинг ҳаракатларини “қўрқоқ, тажовузкор ва ваҳший жиноят” деб атади ва уларни қоралади.
10:53 / 29.06.2026

														
														Қирғизистонда блогерлар 5 йилга солиқлардан озод қилинди

Қирғизистонда блогерлар 5 йилга солиқлардан озод қилинди

Имтиёзларни блогерлар, стартаплар, аутсорсинг компаниялари, кино, видео ва телемаҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ва бошқа ижоди…
16:56 / 17.06.2026

														
														Юн Сок Ёл 30 йилга қамалди

Юн Сок Ёл 30 йилга қамалди

Прокуратура унинг ҳаракатлари минтақада кескинликни кучайтиргани ва давлат хавфсизлигига таҳдид солганини билдирди.
11:49 / 12.06.2026

														
														АҚШ жанговар вертолёти Ҳормуз яқинида ҳалокатга учради

АҚШ жанговар вертолёти Ҳормуз яқинида ҳалокатга учради

АҚШ ҳарбий вертолёти Ҳормуз яқинида ҳалокатга учради, деб хабар беради The New York Times манбаларга таяниб.
11:03 / 09.06.2026

Бу ҳам қизиқ

Трамп АҚШ Украинага қурол сотмаслигини айтди

Трамп АҚШ Украинага қурол сотмаслигини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар Украинага қурол сотмаслигини айтди.
22:24 / 24.07.2026
Марадонанинг афсонавий тўпи яна аукционга қўйилди

Марадонанинг афсонавий тўпи яна аукционга қўйилди

1986-йилги Жаҳон чемпионатида Диэго Марадона Англияга қарши баҳсда қўли билан гол урган ва “Аср голи”ни киритган афсонавий A…
11:46 / 26.07.2026
Тошкент туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди.

Тошкент туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “З.И.”
14:49 / 26.07.2026
Ҳиндистондаги “Тараканлар халқ партияси” ҳаракати ҳукумат учун жиддий сиёсий синовга айланди

Ҳиндистондаги “Тараканлар халқ партияси” ҳаракати ҳукумат учун жиддий сиёсий синовга айланди

Ҳиндистонда дастлаб ижтимоий тармоқлардаги сатирик ташаббус сифатида бошланган “Тараканлар халқ партияси” (Cоcкроач Janata P…
15:40 / 24.07.2026
Қарийб 5 кг каннабисни қопда олиб кетаётган шахс ушланди

Қарийб 5 кг каннабисни қопда олиб кетаётган шахс ушланди

Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда қарийб 9 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди. Бу ҳақда …
09:52 / 27.07.2026
“Асосий вазифамиз — пойтахтимизга “яшил шаҳар” мақомини қайтариш” – Саида Мирзиёева

“Асосий вазифамиз — пойтахтимизга “яшил шаҳар” мақомини қайтариш” – Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари пойтахтдаги муҳим объектларни бориб кўрди
22:46 / 24.07.2026
Ўзбекистондаги музейлардан 500 дан ортиқ экспонат йўқолди

Ўзбекистондаги музейлардан 500 дан ортиқ экспонат йўқолди

Фарғона ва Сирдарё вилоятларидаги давлат музейларида ўтказилган хатлов давомида 500 дан ортиқ экспонат етишмаётгани аниқланд…
09:59 / 24.07.2026
Тошкентнинг модернизм меъморчилиги ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилди

Тошкентнинг модернизм меъморчилиги ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилди

Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида ўтаётган ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессиясида Тошкентнинг модернизм меъморчили…
09:40 / 27.07.2026
Чирчиқда Lacetti дарахтга урилди. Қурбон бор

Чирчиқда Lacetti дарахтга урилди. Қурбон бор

Чирчиқ шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маълумот берилди.
11:39 / 25.07.2026
ОТМларга кириш тестлари якунланди: энди йўналиш танлаш бошланади

ОТМларга кириш тестлари якунланди: энди йўналиш танлаш бошланади

Давлат олий таълим ва касбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказилган 2026 йилги тест синовлари 23 июль куни тўлиқ…
14:01 / 24.07.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!