АҚШ ҳукумати ўз фуқароларини Эрон Ислом Республикасини имкон қадар тезроқ тарк этишга чақирди. Бу ҳақда АҚШнинг Эрондаги элчихонаси расмий огоҳлантириш эълон қилди.
Маълум қилинишича, ҳозирда мамлакатда хавфсизлик чоралари кучайтирилган, айрим йўллар ёпилган, жамоат транспорти фаолияти чекланган ва интернет тармоғида узилишлар кузатилмоқда. Шунингдек, мобил ва стационар алоқа ҳамда миллий интернетга кириш чекланмоқда.
Элчихона хабарига кўра, авиакомпаниялар Эронга ва Эрондан парвозларни бекор қилмоқда ёки қисқартирмоқда. Шу сабаб АҚШ фуқароларига интернет узилишларига тайёр бўлиш, муқобил алоқа воситаларини режалаштириш ҳамда агар хавфсиз бўлса, қуруқлик орқали Арманистон ёки Туркияга чиқиш имкониятини кўриб чиқиш тавсия этилган.
Шунингдек, Эрондан чиқиб кета олмаётган фуқароларга вақтинча уйларида ёки бошқа хавфсиз жойларда қолиш, озиқ-овқат, сув ва дори-дармон захирасини тайёрлаш, маҳаллий ОАВ орқали янгиликларни кузатиб бориш ҳамда яқинлари билан алоқани узмаслик тавсия қилинган.
Элчихона парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар олдиндан огоҳлантирилмасдан юз бериши мумкинлигини ҳам таъкидлаб, энг сўнгги маълумотлар учун авиакомпаниялар билан бевосита боғланишни маслаҳат берди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!