Саида Мирзиёева шунингдек, Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси Бош котиби Стефано Бертераме билан учрашди.
“Жуда муҳим ва жиддий масалалар муҳокама қилинди. Биз гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилиш миллий тизимини изчил такомиллаштиришиб бормоқдамиз, бу борада халқаро экспертларнинг хулосаси биз учун катта аҳамиятга эга.
Мулоқотда таҳлилий ва лабораториявий базани ривожлантириш, рақамли назорат воситаларини жорий этиш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида Қўмита миссиясининг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифига оид амалий масалалар ҳам кўриб чиқилди”, – дейди Президент Администрацияси раҳбари.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!