$
12066.22 UZS
62.2
₽
149.74 UZS
0.94
€
13444.18 UZS
82.51
31° Кечаси 18°

Амир Темурнинг қимматбаҳо узуги ҳозир қаерда?

10:33 / 03.11.2023

Америка Қўшма Штатлари шаҳарларидан бирида илмий-тидқиқот олиб бораётган тарихшунос олим, академик Иноётилло Шаҳроний жанобларининг таъкидлашларича, бу узук соҳибқирон Амир Темурга тегишли бўлиб, унинг гардишида қуйидаги сўз “Рости-русти” – “Куч адо­латдадир” ибораси борлигини ва бошқа белги­ларни таҳлил этади. Айнан шу сўзлар соҳибқиронга тегишли эканлиги тари­хий маълумотлар ўз аксини топ­ган­лиги ҳаммага маълум. Бу олимнинг фикрича, аслида бу узук илк бор турк хоқони Ўғузхонга тегишли бўлган. Ушбу беба­ҳо дурдона турк хоқонлиги сулола­лари­дан авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтиб, IХ асрда Холид Бинни Бармак қўлига келиб тушганлиги ҳақида ҳам ривоят бор.


Айтишларича, турк шаҳзодаларидан бири Бағдод шаҳрига сафар қилиб, Холид бинни Бармакнинг ҳузурига киришга изн сўрайди. Подшоҳнинг ижозати билан унинг қабулига қадам қўяди. Холид бинни Холиднинг сонига боғланган, уни барча хавф-хатардан, таомига заҳарли моддалар аралаш­тирил­ганлиги ва бошқалардан огоҳ қилувчи мослама дарҳол тебрана бошлайди. Подшоҳнинг амри билан ушбу шаҳзода ҳибс этилиб, тинтув ўтказилади, қўриқчилар унинг қўлида­ги узукни мусодара қилишади. Узук таҳлилдан ўтказилганда қимматбаҳо бриллианти борлиги, гавҳарнинг тагида эса махсус заҳар сақланадиган чуқурча ўйилганлиги аниқланади. Холид Бинни Бармакнинг мосламаси ва шаҳзоданинг қўлидаги узук бир хил сеҳрли кучга эга эканлиги тадқиқот­лар­дан кейин маълум бўлади. Бу икки жисм ўз эгаларига ташқи ва ички хавф-хатар ёки таомга заҳарли модда­лар аралаштирилган бўлса, дарҳол огоҳ этувчи белгиларни намоён қилиш хусусиятига эга бўлган.


Нурилло Толқоний­нинг сўзларига қараганда: “Ушбу узук Австриядаги музейлардан бирига катта маблағ эвазига сотилган”. Бошқа олимлар Зоҳиршоҳ жанобларининг ўзлари Италиядаги музейлардан бирига ушбу ноёб топилмани совға қилиб юборган деган фикр-мулоҳаза­ларни ҳам баён этишган. Бу ғаройиб узук билан Ҳусайн Бойқаро бармоқларидан олинган узук бир хил хусусиятларга эга эканлиги Халилло Халилий мақоласида ишонар­ли очиб берилади. У мазкур узук Ҳусайн Байқаро мақбарасидан топил­ган­лигини ҳамда айни бир буюм эканлигини тахмин қилади.


1965 йилда Ҳирот шаҳрида Хўжа Абдулла Ансорийнинг таваллуд топганлиги минг йиллигини нишон­лаш муносабати билан ўтказилган жаҳон халқаро қўлёзмалар илмий конференциясида Султон Ҳусайн Байқаро ва Мир Алишер Навоий қабрларини очиб, тегишли тадқиқот­лар ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди. Шу қарорга асосан Ризо Моил Ҳировий, аллома Устод Халилло Хали­лий, академик Салоҳиддин Салжуқий ва бошқа бир қанча хорижий экспертлар иштирокида қабрлар очилиб, тадқиқот­лар олиб борилди. Шунда Ҳусайн Байқаро жасадининг ўнг қўл кўрсаткич бармоғида ғаройиб узук топилади. Олимлар уни ўрганишни бошлайдилар. Устод Халилло Халилий бу ноёб топилмани ўз қўли билан Муҳаммад Зоҳиршоҳга туҳфа қилади. Мазкур далилларга асосланиб, шуни хулоса қилиш мумкинки, бу ажойиб-ғаройиб топилма соҳибқирон Амир Темурдан унинг авлодларига мерос бўлиб ўтган.


Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг айти­шига кўра, ушбу тарихий узук бугунги кунда Америкада Нью-Йорк шаҳри­даги “Метрополитен” музейи­нинг “Ислом бўлими”да сақлана­ётганлиги ҳақида маълумотлар бор. Шунга асосланиб, Муҳаммад Али ушбу шаҳарга борганда, музейга қадам ранжида қиладилар, аммо бир тасодиф туфайли шу бўлим таъмирлаш учун ёпилган бўлиб, уни кўролмайди.


Бундай нодир ёдгорлик ва қўлёзма асарлар қаерда сақланишидан қатъи назар, тарихимиз, маданиятимиз ифтихори, буюк Турон-Туркистон халқларининг бой мероси ҳисоб­ланади.


Бошқа бир маълумотларга қара­ганда, соҳибқироннинг қўлларида бўлган зарҳал қилич ҳанузгача Эрон мамлакатининг Машҳад шаҳридаги музейда, салобатли совут кийимлари эса Туркияда, “Темур тузуклари” ва Мирзо Улуғбекнинг “Зижи Кўра­гоний” қўлёзмаси Франциядаги музейлар­дан бирида эканлиги қайд қилинган.


Лайфстайл


														
														22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026

														
														21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:34 / 21.10.2026

														
														20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:26 / 20.10.2026

														
														Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари 2027-йилги Рамазон ойи 8-февралда бошланишини прогноз қилди. Бу ҳақда…
15:31 / 19.10.2026

														
														19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:51 / 19.10.2026

														
														13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026

														
														4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026

														
														2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

														
														30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026

														
														«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида контрафакт диний…
12:06 / 28.10.2026
Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Сассекс герсогиняси Меган Маркл 2025-йилда отаси Томас Марклга мактуб ёзиб, унинг фарзандлари билан учрашишига рухсат бермас…
13:34 / 27.10.2026
Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий тузилмани ўзгартиришнинг иккинчи босқичи бошланмоқда. Режага кўра, мамлакатдаги 7 та вилоят в…
08:28 / 28.10.2026
Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкент шаҳрининг 12 та туманида давлат-хусусий шериклик асосида жами 100 та санитария-гигиена шохобчаси ташкил этилиши режа…
10:33 / 27.10.2026
Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилининг қишки қабулида истисно тариқасида магистратурага қабул қилинган, бироқ хорижий тил серт…
11:13 / 28.10.2026
“Док-1 Макс” иши бўйича жабрланган оилаларга 80 миллиард сўм компенсация тўланди

“Док-1 Макс” иши бўйича жабрланган оилаларга 80 миллиард сўм компенсация тўланди

“Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситалари истеъмоли оқибатида жабрланган оилаларга жами 80 миллиард сўм компенсация тўланди…
14:10 / 28.10.2026
IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding “Iman Invest” компаниясининг 70 млн долларлик портфелида 20 млн доллар камомад борлиги ҳақидаги даъволарга муно…
14:18 / 28.10.2026
АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари 27-октабр куни Тинч океанининг шарқий қисмида наркотик моддалар ташишда гумон қилинган қайиққа зарба берди. Ҳ…
14:53 / 28.10.2026
30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилмайди.
17:45 / 29.10.2026
Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдамнинг янги тизими яна 100 та туманда жорий этилади

Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдамнинг янги тизими яна 100 та туманда жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев бирламчи тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган янги тизим келаси йилдан яна 100 та туманда жор…
11:55 / 27.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!