Андижон вилояти Балиқчи тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига киради ва мансабдор танишлари орқали унинг қариндошини мазкур соҳага ишга киритиб қўйиш эвазига 1800 АҚШ доллари талаб қилади. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда инспектор сўралган пул маблағини тумандаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!