Андижонда мактаб ўқувчиларига парта ташитган директор ҳамда ўқитувчи жазоланди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Андижон шаҳридаги 37-умумтаълим мактабининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари яроқсиз жиҳозларни олиб чиқиш учун дарсдан бўшаган бир гуруҳ ўқувчиларни парта ташишга ёллаган.
Мактабда тизимли иш ташкил этмаганлиги учун мактаб директори ҳамда ЧҚБ раҳбарига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланган.
Эслатиб ўтамиз , 2021 йил 12 февралдан бошлаб вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгиланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!