Apple бош директори Тим Кук хотира чиплари нархи ошиб бораётгани сабабли компания маҳсулотлари, жумладан iPhone нархларида ўсиш кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.
Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, ишлаб чиқариш харажатлари тўлиқ истеъмолчилар зиммасига юклатилса, янги iPhone Pro моделлари нархи тахминан 270 долларгача қимматлашиши эҳтимоли бор.Бошқа прогнозларга кўра, 2026 йил кузида тақдим этилиши кутилаётган iPhone 18 Прўнинг бошланғич нархи 1299 доллар атрофида бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, Apple ўз тарихида илк бор букланадиган смартфонини ҳам тақдим этиши кутилмоқда.Мутахассислар бу ҳолатни глобал технология бозорида хотира чипларига бўлган талаб ортиши ва ишлаб чиқариш занжиридаги нарх босими билан изоҳлашмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!