Қирғизистондаги шов-шувли суд жараёнида собиқ юқори лавозимли амалдор Қамчибек Ташиев журналистлар саволларини жавобсиз қолдирди. Бишкек шаҳри Биринчи май туман судида бўлиб ўтган навбатдаги мажлисда у оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқот қилишдан бош тортган.Суд жараёни доирасида журналистларга залга киришга рухсат берилган бўлса-да, судья онлайн трансляция ўтказишни тақиқлади. Шунингдек, судья, прокурор ва суд котибини фото ва видеога олиш ҳам чекланди.
Бу қарор жамоатчилик ва журналистлар орасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.Мазкур иш Қирғизистонда “75 лар хати” номи билан машҳур бўлган мурожаат билан боғлиқ. Тергов маълумотларига кўра, ушбу ҳужжатда давлат ҳокимиятини ўзгартиришга чақириқ белгилари мавжуд деб баҳоланган. Шу асосда бир қатор собиқ амалдорлар ва сиёсатчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.Айбланувчилар орасида Қамчибек Ташиевдан ташқари собиқ бош прокурор Қурманқул Зулушев, Жогорку Кенешнинг собиқ спикери Нурланбек Турғунбек уғли ҳамда бошқа бир қатор сиёсий арбоблар бор.
Уларга ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллашга тайёргарлик кўриш ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш каби оғир айбловлар қўйилган.Аввалроқ мазкур суд ишини очиқ тарзда кўриб чиқиш ҳақида қарор қабул қилинган ва материаллардан махфийлик грифи олиб ташланган эди. Шу боис бу жараён нафақат Қирғизистон, балки бутун Марказий Осиё жамоатчилиги диққат марказида қолмоқда.Кузатувчиларнинг фикрича, Ташиевнинг журналистлар саволларига жавоб бермаслиги иш атрофидаги қизиқишни янада кучайтириши мумкин. Айни пайтда суд муҳокамалари давом этмоқда ва иш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!