АҚШнинг Массачусетс штатидаги Стербриж шаҳрида Шотландия терма жамоаси мухлислари жойлашган меҳмонхона яқинида отишма ва йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.Маълум қилинишича, маҳаллий вақт билан тунги соат 00:55 атрофида полицияга ҳодиса ҳақида хабар келиб тушган.
Гувоҳларнинг айтишича, SUV русумли автомобилни бошқараётган аёл меҳмонхона деворига келиб урилганидан сўнг автомобилдан тушиб, бир неча марта ўқ узган.Жаҳон чемпионати ўйинини томоша қилиш учун АҚШга келган шотландиялик мухлиснинг сўзларига кўра, у аввал автомобил сигнализацияси овозини, кейин эса ўқ товушларини эшитган. Шунингдек, ҳодиса вақтида ойна сингани ва эшикни бузишга уринишга ўхшаш товушлар ҳам бўлгани айтилмоқда.Ҳодиса жойига полиция ва тез ёрдам хизматлари зудлик билан етиб келган. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тергов ишларини олиб бормоқда.
Расмийлар ҳозирча қўшимча маълумот бермаган бўлса-да, жамоатчилик учун хавф мавжуд эмаслигини билдирган
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!