Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини яшириш ёки тармоққа қонунга хилоф равишда улаб бериш эвазига пул талаб қилган шахслар қўлга олинди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта коррупцион ҳолатлар фош этилди.
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида электр таъминоти корхонаси электромонтёри фуқаронинг хонадонида аниқланган ноқонуний уланиш бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига 6,7 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.Андижон вилоятида эса “Энергосавдо” туман бўлими мутахассиси хонадонда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида ҳисобланган 24,9 миллион сўмлик зарарни электрон тизимга киритмаслик ва ҳолатни яшириш учун 400 АҚШ доллари талаб қилиб, пулни олган вақтида қўлга тушди.Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида электр тармоғи ходимлари тадбиркорга тегишли сув насосларини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб бериш ҳамда кейинчалик «ҳомийлик» қилиш эвазига 4 миллион сўм олган вақтларида ушланган.Сурхондарё вилояти Ангор туманида эса электр таъминоти корхонаси ҳуқуқшуноси фуқарони ноқонуний электр истеъмоли бўйича жаримага тортмаслик ва далолатнома тузмасликни ваъда қилиб, пул талаб қилган. У олдиндан маблағнинг бир қисмини олиб, қолган қисмини олиш жараёнида қўлга олинди.Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, мазкур ҳолатларнинг барчаси бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят ишлари қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.Мутахассислар таъкидлашича, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва бундай ҳолатларни яшириш давлат иқтисодиётига катта зарар етказади. Шу боис соҳада коррупцияга қарши курашиш ва ҳисоб-китоб тизимларини рақамлаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!