АҚШ ҳарбийлари Президент Доналд Трамп Эронга зарба бериш ҳақида буйруқ чиқарган тақдирда, бир неча ҳафта давом этиши мумкин бўлган кенг кўламли операцияга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Нашр манбаларига кўра, эҳтимолий ҳарбий миссия аввалги чекланган зарбалардан анча жиддийроқ тус олиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Пентагон Яқин Шарққа қўшимча авиация ташувчиси, минглаб ҳарбий хизматчилар, қирувчи самолётлар ва бошқариладиган ракета қурилмаларини юбормоқда. Ўтган ҳафта АҚШ ва Эрон дипломатлари Ўмон орқали музокаралар ўтказган бўлса-да, Трамп Шимолий Каролинадаги ҳарбий база олдида сўзга чиқиб, Теҳрон билан келишувга эришиш қийин кечаётганини айтган ва зарурат туғилса куч ишлатилишини инкор этмаган.
Эҳтимолий узоқ муддатли компания фақат ядровий объектларгина эмас, балки Эроннинг давлат ва хавфсизлик инфратузилмасини ҳам нишонга олиши мумкин.
Бу каби сценарий АҚШ кучлари учун юқори хавф туғдириши мумкин. Эроннинг жавоб зарбалари минтақавий можарони кенгайтириши эҳтимоли юқори.
Шунингдек, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси эҳтимолий зарбаларга жавобан минтақадаги Қўшма Штатлар базаларига ҳужум қилиш билан таҳдид қилган.
Маълумот учун, Қўшма Штатларнинг Иордания, Қувайт, Саудия Арабистони, Қатар, Баҳрайн, БАА ва Туркияда ҳарбий қароргоҳлари мавжуд.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!