Россия Ҳукуматининг 2024 йил 7 февралдаги 135-сонли қарорига мувофиқ, исириқ (Пеганум) гиёҳванд ёки психотроп моддаларни ўз ичига олган ўсимликлар рўйхатига киритилди ва расман назоратга олинди. Бу ҳақида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
Энди Россия Федерацияси ҳудудида исириқни импорт қилиш, сақлаш, тарқатиш, сотиш ёки бошқа мақсадларда ишлатиш қонунбузарлик ҳисобланади.
Бундай ҳаракатлар Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 229.1-моддасига асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!