Ўзбекистон ва Франсия ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда. Янги келишувга кўра, 2026-йил ёз мавсумида 50 нафар ўзбекистонлик Франсияга узумзорларда мавсумий ишлар учун юборилади.
Мазкур лойиҳа пилот тарзда амалга оширилиб, Франсия Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари федератсияси билан ҳамкорликда ташкил этилади. Номзодларни саралаш ва ишга жойлаштириш жараёнлари эса махсус ташкилотлар билан тузилган битимлар асосида олиб борилади.
Шунингдек, янги ташаббуслар доирасида ўзбекистонликлар учун “таълим + иш” формати ҳам йўлга қўйилмоқда. Ушбу дастур орқали фуқаролар Франсияда ресторан соҳасида ишлаб, бир вақтнинг ўзида малака ошириш имконига эга бўлади.
Келишувларни амалга ошириш юзасидан Франсиянинг тегишли вазирликлари ҳамда йирик ташкилотлари билан музокаралар ўтказилиб, ташкилий ва ҳуқуқий масалалар мувофиқлаштирилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!