АҚШ Самарқанддаги Регистон майдонида архитектура реставрацияси ишлари учун 500 минг доллар миқдорида грант ажратади. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон маданий мероси агентлиги томонидан тақдим этилган таклиф глобал танлов доирасида танланган ва Ўзбекистон учун танлов тарихидаги энг йирик таклиф ҳисобланади.
Агентлик халқаро Марказий Осиё тадқиқотлари институти кўмагида Шердор мадрасасининг фасадини консервация ва реставрация қилади. Лойиҳанинг сифати ва самарадорлигини ошириш учун хорижий мутахассислар маслаҳатчи сифатида таклиф этилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!