Ички ишлар вазирлиги томонидан огоҳлантирилишига қарамай, жорий йилнинг 1 июн куни “Ашхобод” боғида ўйинчоқ ва текин музқаймоқ тарқатилиши ҳақидаги хабарни тарқатиб, аҳолини бир жойга йиғган шахслар 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
ИИВ томонидан бир вақтнинг ўзида ўйинчоқ олувчи ва кузатувчилар билан тахминан 40 000 нафар фуқароларни боғ ҳудудида жамлашнинг имкони бўлмаслиги, йўл ҳаракати ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш талабларга жавоб бермаслиги сабабли бу тадбирни ўтказмаслик ҳақида боғ раҳбарияти огоҳлантирилган. Шунга қарамай маъмурият томонидан ушбу реклама ролиги тарқатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан боғ директори 1981 йилда туғилган А.Н., директор ўринбосари 1987 йилда туғилган А.З., реклама бўлими бошлиғи 1994 йилда туғилган Д.Т.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185 прим.3, 200 прим.1, 201-моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан ушбу фуқароларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!