“Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасини 11 июндаги мажлисида депутатлар иккинчи ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилди.
Қонун лойиҳаси билан Вазирлар Маҳкамасининг мақоми, таркиби, уни шакллантириш тартиби, ваколатлари ҳамда фаолиятини ташкил этишга оид бир қатор янгиликлар назарда тутиляпти.
Хусусан, бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирлар билан биргаликда ҳар ярим йилда Қонунчилик палатасига ҳисобот тақдим этиши белгиланмоқда. Янги таҳрирдаги конституциядан келиб чиқиб, ҳукуматнинг иқтисодиёт, бюджет, молия, солиқ, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ваколатлари қайта кўриб чиқилмоқда.
Қонун лойиҳасининг 4-моддасида республика ижро этувчи ҳокимият органларининг (вазирлик, қўмита, агентлик, инспекция) хусусан, ҳудудий бўлинмалар кесимидаги ҳар бирининг мақоми, уларни ташкил этиш ва тугатишнинг аниқ, ягона тартиби ҳамда бир-биридан фарқловчи мезонлари белгилаб берилмоқда.
Шунингдек, вазирларнинг ўзи раҳбарлик қилаётган вазирликда ишни натижадор ва самарали ташкил этиш, бириктирилган соҳа ва тармоқларда ягона давлат сиёсатини самарали олиб бориш, уни ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш, йил якунигача мақсадли кўрсаткичлар (индикаторлар)га эришиш ҳолати юзасидан ҳисобот бериш ва уни очиқ эълон қилиш каби йўналишлар бўйича масъулияти ва шахсий жавобгарлиги кучайтирилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!