NASА Бенну астероидидан тупроқ намуналарини Ерга қайтариш бўйича миссия муваффақиятли якунланганини эълон қилди. Қўшма Штатлар учун астероиддан тупроқни етказиб бериш миссияси тарихда биринчи марта содир бўлди.
Тупроқ намуналари бўлган капсула маҳаллий вақт билан 10:52д а Юта чўлидаги АҚШ Мудофаа вазирлиги полигони ҳудудига қўнди. Ўн дақиқа олдин у OSIRIS-REx автоматик станциясидан ажралиб, Калифорния қирғоқлари яқинида сайёрамиз атмосферасига кирди. Атмосферага киргандан сўнг, парвозни барқарорлаштириш учун зарур бўлган иккита парашют очилди. Натижада капсуланинг тезлиги тахминан 18 км/соатгача камайди.
2020 йил октябрь ойида OSIRIS-REx Бенну юзасига тушиб, тахминан 250 грамм тупроқ тўплади.
OSIRIS-REx тадқиқот фаолиятини давом эттиради. Унинг кейинги мақсади потенциал хавфли Апофис астероиди бўлади. Агар ҳаммаси режадагидек кетса, автоматик станция 2029 йилда астероидга етиб боради ва уни 18 ой давомида тадқиқ қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!