65 ёшдан ошган одамлар орасида иссиқлик билан боғлиқ ўлимлар сўнгги 20 йил ичида 85% га ошди. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди, дея хабар беради “ТАСС”.
“Термометрларнинг кўтарилишидан энг кўп азият чекаётганлар шаҳарлардаги камбағаллар, ҳомиладор аёллар, ногиронлар ва қариялардир. Масалан, 65 ёшдан ошган одамларнинг иссиқдан ўлим даражаси сўнгги 20 йилда 85 фоизга ошган”, — деди БМТ Бош котиби.
Шу билан бирга, XXI асрнинг ўрталарига келиб, ҳаддан ташқари иссиқда яшовчи камбағаллар сони 700 фоизга ошиши мумкин, деди Гутерриш.
“Ҳаддан ташқари иссиқлик тенгсизликни кучайтиради, озиқ-овқат тақчиллигини келтириб чиқаради ва одамларни чуқур қашшоқликка ундайди”, - дея хулоса қилди БМТ раҳбари.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!