$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Бодом сутининг фойдали хусусиятлари

20:11 / 28.05.2022

Бодом сути ёқимли ёнғоқ ва кремли таъм ҳамда бой таркибга эга. У жуда машҳур бўлиб, таркибида барча ўсимлик сути ўрнини босувчи моддалар борлиги сабабли сигир сутига жуда ўхшайди. 

Бодом сути ўрта асрлардан бери тайёрлаб келинади ва у сигир сути ўрнини босувчи восита сифатида қўлланилган. Ошпазлар ҳам бу маҳсулотни қадрлашади: у ҳайвон сутларига қараганда узоқроқ сақланади. Бодом сути ёғсиз маҳсулот ҳисобланади, бу унинг машҳурлигини оширишга ёрдам берган. 

Бодом сутининг асосий хусусияти бу – лактоза йўқлиги. Лактоза сут таркибидаги шакар бўлиб, у ҳамма одамлар томонидан ҳазм қилинмайди. Лактоза интолеранциясидан (лактоза бор маҳсулотни истеъмол қилганидан кейин пайдо бўладиган бузилиш) азият чекадиганлар соғлом муқобилни излашга мажбур. Кўпинча улар ёқимли таъмга ва озгина ширинликка эга бўлган бодом сутини танлайдилар. 

Бодом сутида холестерин йўқлиги ва калория миқдори паст (1 стаканда 39 ккал) эканлиги унинг яна бир фойдали хусусиятларидандир. Сутнинг парҳез хусусиятлари унинг таъмига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Бироқ бодом сутининг камчиликларидан бири, ёнғоқларга аллергияси бўлган одамлар учун хавфлидир. Бодом ичимлигида уй ҳайвонлари сутида мавжуд бўлган озуқа моддалари йўқ. Унда протеин ва Д витамини бутунлай йўқ. Озиқ моддалар дўконлардаги бодом сутига қўшилади, лекин улар билан бирга ишлаб чиқарувчилар кўпинча шакар ҳам қўшадилар. Қадоқланган бодом сути музлатгичсиз ҳам, пакети очилгунга қадар узоқ вақт сақланади. Агар сиз уйда бодом сутини тайёрласангиз, барча сифатлар 4-5 кун давомида сақланади (музлатгичда). 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ичимлик инсон организмида энг кўп учрайдиган тўртта элементдан бири бўлган магний манбасига айланади. Унинг иштирокида 300 га яқин ферментатив реаксиялар содир бўлади. Магнийсиз қон шакар даражасини табиий тартибга солиш ва энергияни ассимиляция қилиш жараёнини таъминлаши мумкин эмас. Бодом сутининг яна бир муҳим компоненти E витамини (токоферол). Бу миянинг нормал ишлаши учун зарурдир. E витамини бўлган озиқ-овқатларни мунтазам истеъмол қилиш нафақат Альцгеймер касаллигини ривожланиш хавфини камайтириши мумкин, балки кейинги босқичларда ҳам унинг кечишини секинлаштиради. 

Токоферол юрак-қон томир касалликларидан ҳимоя қилади ва инсулт хавфини камайтиради. Бодом сутини истеъмол қиладиган одамлар антиоксидантлар ва бошқа фойдали моддаларга эга бўлади. Улар қариш жараёнини тезлаштирадиган ва баъзи ҳолларда саратон ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган эркин радикаллар томонидан ҳужайраларга етказилган зарарни камайтиради. Бодом сути сигир сутига қараганда камроқ миқдорда калцийни ўз ичига олади, аммо суякларни мустаҳкамлаш, остеопороз ривожланиш хавфини камайтириш учун етарли. 

Бодом сутини қандай тайёрлаймиз?

Бодом сути Европа ошхонасига мансуб бўлиб, уни уйда тайёрлаш жуда осон. Бодом сутини тайёрлаш учун бизга қуйидаги ингредиентлар керак бўлади: 180 г бутун бодом; 1,2 л совуқ сув; 0,25 ош қошиқ туз. Сутни тайёрлаш жараёни 20 дақиқа давом этади. Тозаланган бутун бодомни идишга солинг. Уларни 350 мл тоза совуқ сув билан тўлдиринг. Хона ҳароратида камида 4 соат қолдиринг. Иложи бўлса, бодом бир кеча мобайнида сувда тургани яхши. Кейин сувни тўкиб ташланг ва яхшилаб ювинг. Блендерга солинг ва 850 мл совуқ сув қўшинг (филтрланган ёки қайнатилган). Бодомлар тўлиқ майдаланиб, оппоқ сут ҳолига келгунича блендерда яхшилаб аралаштиринг. Сўнгра бошқа идишнинг устини икки қаватли оқ дока билан ёпиб, массани қуйинг. Суюқлик ёнғоқ массасидан тўлиқ оқмагунча қолдиринг. Ваниҳоят, бодом сутимиз тайёр. 

Парҳезшунос Бриттани Муллинс сут тайёрлашда туз ўрнига бир томчи ванил экстракти ёки бир нечта хурмо қўшишни тавсия қилади. Ошпаз Айсегул Санфорд сут экстрактидан кейин қолган массани ташламасликни маслаҳат беради. Бу қимматли таркибий қисм ва сифатли бодом унини тайёрлаш осон. Ундан мазали ва фойдали кекслар, нон, печене ва бошқа пишириқлар тайёрласа ҳам бўлади.
 


саломатлик


														
														Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги Вестминстер аббатлигидан топилган, қарийб 150 йилдан бери сир бўлиб келган скелет XI аср бошларида яшаган Вестмин…
10:20 / 03.11.2026

														
														Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Англиянинг Манчестер шаҳрида яшаган 30 ёшли Челси Тантум тери саратонининг хавфли тури — меланомадан вафот этди. У 15 ёшидан…
09:58 / 16.10.2026

														
														Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 2024 йилда дунё бўйича семизлик 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб б…
10:05 / 08.10.2026

														
														Вабодан вафот этгани айтилган аёлнинг расмий ташхиси маълум қилинди

Вабодан вафот этгани айтилган аёлнинг расмий ташхиси маълум қилинди

Россиянинг Иркутск вилоятида вабо юқтиргани гумон қилинган 27 ёшли аёл пневмониядан вафот этгани маълум қилинди. Роспотребна…
10:15 / 05.10.2026

														
														Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

2-октабр куни Москва яқинидаги Шереметево аэропортининг учиб келиш зонасидаги ҳожатхонадан аёл ва янги туғилган чақалоқ жаса…
14:55 / 03.10.2026

														
														Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот манбаларида Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли юқумли касалликка гумон қилинган ҳол…
09:45 / 03.10.2026

														
														Исроилда хантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Исроилда хантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Исроилда хантавирус билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.
10:12 / 08.05.2026

														
														“Цикада” штамми: хавотирга ўрин йўқ

“Цикада” штамми: хавотирга ўрин йўқ

Сўнгги пайтларда COVID-19’нинг “Цикада” (BA.3.2) штамми ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
10:35 / 17.04.2026

														
														Ҳиндистонда йўтал сироплари вақтинча тақиқланди

Ҳиндистонда йўтал сироплари вақтинча тақиқланди

Расмийлар вафот этган болаларнинг уйидан топилган сиропларни вақтинча сотишни тўхтатди.
20:42 / 03.10.2025

														
														Ўзбекистондаги соҳасида ислоҳотлари омон“The Lancet”да эътироф этилди

Ўзбекистондаги соҳасида ислоҳотлари омон“The Lancet”да эътироф этилди

Тошкентдаги халқаро академик марказ — минтақавий инновацион марказга айланмоқда;
17:09 / 26.09.2025

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!