Бугун, 23 август куни Миллий матбуот марказида “Мактабгача таълим тизимидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда иштирок этган Xabardor.uz мухбирининг маълум қилишича, вазирлик томонидан давлат мактабгача таълим ташкилоти директори, педагог ходимлари ва тарбиячи ёрдамчиси лавозим маошини икки босқичда ошириш бўйича таклиф ишлаб чиқилган.
Унга кўра, директор лавозим маошини 2 босқичда 60 фоизгача ошириш, ўқитувчи, психолог ва олий маълумотли тайёрлов гуруҳи тарбиячиси лавозим маошини малака тоифасига қараб бир босқичда 10-25 фоиз оширган ҳолда мактаб ўқитувчиси лавозим маошига тенглаштириш (2 341 248 сўмдан 2 576 000 сўмга); тарбиячи-методист ва тарбиячилар лавозим маошини малака тоифасига қараб икки босқичда 60-74 фоиз (олий маълумотли бўлганда 1 631 200 сўмдан 2 576 000 сўмга); тарбиячи ёрдамчиси лавозим маошини икки босқичда 70 фоиз ошириш (1 374 624 сўмдан 2 324 000 сўмга) кўзда тутилган.
Таъкидланишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори, педагог ходимлари ва тарбиячи ёрдамчиси лавозим маошларини қайд этилган миқдорларда ошириш учун давлат бюджетидан ўртача 2,9 триллион сўм маблағ талаб этилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!