Буюк Британиянинг Кент графлигидаги ҳайвонот боғида ветеринарлар 18 ёшли, беш метр узунликдаги Жоди Фостер лақабли тўрсимон питонни хавфли ўсмадан даволашди.
Питоннинг оғиз бўшлиғида тез ўсиб бораётган ўсма аниқланган. У судралиб юрувчининг овқатланишига халақит бергани сабабли мутахассислар даволашнинг бошқа усулини танлаган.
Ветеринарлар анъанавий жарроҳлик амалиёти ўрнига электрокимиотерапиядан фойдаланган. Ушбу усулда кичик дозадаги кимётерапия препарати юборилиб, зарарланган ҳудудга қисқа электр импульслари таъсир эттирилади. Бу дори воситасининг ўсма ҳужайраларига самаралироқ етиб боришига ёрдам беради.
Даволашдан бир неча ҳафта ўтиб, мутахассислар ўсманинг тўлиқ йўқолганини қайд этган.
Ҳозирда питон тўлиқ тикланган, одатий рационига қайтган ва ўзини яхши ҳис қилмоқда. Мутахассислар ушбу ҳолат йирик судралиб юрувчилардаги онкологик касалликларни даволашда янги имкониятларни очиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!