Бугун, 22 август куни соат 08:17 да Тошкент вилояти Чиноз тумани «Бунёдкор» МФЙ, Ш. Рашидов кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишларини бошлаган.
Кўп қаватли уйдаги барча фуқаролар эвакуация қилинган.
Ёнғин соат 09:10 да қуршаб олинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган.
Қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!