Исландиянинг Рейкявик шаҳрида "World Fischer Random Chess Championship 2022" мусобақаси давом этмоқда.
Мукофот жамғармаси 400 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу турнирда ёш гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Гуруҳда энг кўп очко билан 1/2 финалга йўл олган Нодирбек В квартетида иккинчи ўринни эгаллаган америкалик Хикару Накамурага ютқазиб қўйганди.
Иккинчи ярим финал жуфтлигида эса амалдаги жаҳон тожи соҳиби, норвегиялик Магнус Карлсен кутилмаганда турнирда ФИДЕ байроғи остида ўйнаётган россиялик Ян Непомняшийга 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Бугун Накамура ва Непомняший Фисчер Рандом йўналиши бўйича жаҳон чемпионлиги учун дона суради. Абдусатторов ва Карлсен эса ўзаро учрашувда 3-ўрин соҳибини аниқлаб беришади. Турнир ғолиби 150 000, 2-ўрин эгаси 85 000, 3-ўрин соҳиби 55 000, 4-ўрин билан кифояланган шахматчи 40 000 АҚШ доллари билан тақдирланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!