Афғонистонда “Толибон” хусусий олий таълим муассасаларида айрим таълим йўналишларини босқичма-босқич ёпишни режалаштирмоқда.
Маҳаллий “Ҳашти Субҳ” нашри хабарига кўра, хусусий университетларда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик ва халқаро муносабатлар йўналишларида талабалар қабулини тўхтатиш режалаштирилган.
Бу қарор Афғонистонда олий таълим тизимига нисбатан “Толибон” томонидан жорий этилаётган янги чекловларнинг навбатдаги кўриниши сифатида баҳоланмоқда.
Мазкур йўналишларда таҳсил олаётган талабалар таълимини қандай давом эттириши ва ўқишни якунлаш тартиби бўйича ҳозирча қўшимча тафсилотлар келтирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, август ойининг бошида “Толибон” бошқарувидаги Афғонистон Олий таълим вазирлиги еттита хусусий университет фаолиятини бир йилга тўхтатган, яна иккита олийгоҳ фаолиятига чеклов жорий этган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!