Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш тестларида энг юқори натижани қайд этган мактаб битирувчилари сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотларига кўра, 2026-йилда 4 825 нафар битирувчи 189 баллик максимал натижани қайд этган. Бу кўрсаткич 2025-йилда 619 нафар, 2024-йилда эса 101 нафарни ташкил қилган.
Шу тариқа, максимал балл олган битирувчилар сони бир йил ичида қарийб 8 бараварга ошган.
Бундан ташқари, тест синовларида 56,7 баллдан паст натижа кўрсатган битирувчилар сони ҳам камайган. 2026-йилда бундай битирувчилар сони ўтган йилга нисбатан 5 фоизга ёки қарийб 13 минг нафарга қисқарган.
Вазирлик маълумотларига кўра, сўнгги уч йил давомида давлат олий таълим муассасаларига қабул қилинган мактаб битирувчилари сони 3,5 фоизга ошган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!