Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Давлат экологик назорат инспекцияси ва ҳудудий бўлимлари ходимларидан иборат тезкор гуруҳ томонидан рейд тадбирлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Бухоро вилоятида ўтказилган рейд давомида Ромитан ва Олот туманлари чўл ҳудудларидан саксовул ўсимликлари синдириб олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ромитан тумани ҳудудида аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича 2 нафар фуқарога 18 миллион 750 минг сўм жарима белгиланган ҳамда табиатга 6 миллион 195 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлган (жами 24 миллион 945 минг сўм). Олот туманида аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича эса фуқаро М.А. га 9 миллион 375 минг сўм жарима қўлланилган ҳамда табиатга 5 миллион 250 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланган (жами 14 миллион 625 минг сўм).
Хабарда айтилишича, бу каби рейд тадбирлари республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!