Буюк Британияда 1100 га яқин маҳбуслар қамоқхонанинг ҳаддан ташқари тўлгани сабабли келаси ҳафта муддатидан аввал озодликка чиқади. Бу ҳақда Ria Новости хабар берди.
Қайд этилишича, сентябрь ойида 1,7 минг нафардан ортиқ жиноятчи ҳам Буюк Британия жазони ўташ муассасаларида жой йўқлиги сабабли шартли равишда озод қилинган. 40 га яқин маҳбус хато туфайли озод қилинган ва қамоқхонага қайтарилган.
“Яна 1100 нафар маҳбус келаси ҳафта бошида озод қилинади”, – дейилади хабарда.
Times нашрига кўра, маҳбуслар 22 октябрь куни озодликка чиқарилади.
Таъкидланишича, 2023 йил бошидан буён эркаклар қамоқхоналари мунтазам равишда 99 фоизга тўлдирилган. Times ҳукуматдаги манбаларига таяниб ёзишича, Британия Адлия вазирлигининг ички прогнозларига кўра, 9 ой ичида қамоқхоналарда яна жой тақчиллиги кузатилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!