$
11772.95 UZS
-35.81
₽
141.14 UZS
-1.02
€
13224.55 UZS
-179.57
31° Кечаси 18°

“Чангютгич” уй чангидан халос этадими?

20:37 / 25.05.2022

Чанг турли хил манбалар ва ҳаракатлар натижасида ҳосил бўладиган ва кенг тарқалган ҳавони ифлослантирувчи воситадир.

Чанг қандай пайдо бўлади?

Тупроқ, қум ва тошнинг табиий эрозияси энг кўп учрайдиган чанг манбайи ҳисобланади. Полен, микроскопик организмлар, ўсимлик моддаси ва кепек (ҳайвонлар томонидан тўкиладиган ўлик тери ҳужайралари) атроф муҳитдаги чанг таркибига киради.

Инсон қўли билан ясалган чанг… Ҳа, тўғри, ўқидингиз. Бу чанг шаҳар жойларда кенг тарқалган ва инсоннинг шахсий севимли машғулотларидан тортиб боғдорчилик каби кенг кўламли саноат фаолияти, ҳамда электр станцияларида электр энергиясини ишлаб чиқаришга қадар бўлган бир қатор ҳолатлар сабаб пайдо бўлади.

Чанг зарралари

Чанг зарралари кўринадиганидан кўринмайдиганигача фарқ қилади. Бу заррача қанча кичик бўлса, ҳавода шунча узоқ туради ва юради. Нафас олаётганда катта чанг зарралари бурун ва оғизга тушади ва уларни осонгина нафас олиш ёки ютиб юбориш мумкин.

Кичик ёки нозик чанг зарралари кўринмайди. Нозик чанг зарралари ўпкага чуқурроқ кириб бориши мумкин ва ултрафин зарраларини тўғридан-тўғри қон оқимига сингдириш эҳтимоли бор. 

Кўчадаги чанг қаерларда жуда кўп?

Биз кўчада ҳаво билан ютадиган чанг шунчаки зарралардан эмас, балки ишлаб чиқариш саноати натижасида пайдо бўлган кимёвий бирикмалар, оғир металлар тузлари, шунингдек, касалликларга сабаб бўлувчи турли бактерия ва вируслардан иборат. 
Агар саноат корхоналари яқинида яшасангиз, билингки, бошқалардан кўра кўпроқ чанг ютяпсиз. Ёнингиздаги завод ўзидан қўрғошин ёки марганецли чанг тарқатса, бу кўпинча заҳарланишга сабаб бўлади. Кўп миқдордаги асбест ва цементли чанг, ҳатто, онкологик хасталикларга олиб келиши мумкин. 

Ўсимликлар гуллайдиган паллада аллергияси бор инсонларнинг жуда кўп аксиришига гувоҳ бўламиз. Бунга сабаб, ҳаводаги чанг билан бир қаторда гул чанги—аллергеннинг ҳам мавжудлигидир. 

Аниқланишича, чанг зарралари, айниқса, ердан бир метр баландликда жуда кўп бўлар экан. Шунинг учун, кучли шамол эсганда, ердаги чангни “уйқуси”дан уйғотиб юборадиган юк машиналари ёнингиздан ўтиб кетаётганида болакайларни кўтариб олганингиз маъқул. 

“Чангютгич” уй чангини “ютади”ми? 

Юмшоқ мебел, гиламлар (айниқса, синтетиклари) ва тозалаш қийин жойларда чанг кўп бўлади. Агар ундан чангютгич ёрдамида қутуламан, десангиз, адашасиз. Чангютгич гиламингиздаги кўзга кўринадиган зарраларни ютиб юборади. Сиз ўйлайсизки, уйим тоза бўлди деб. Аслида, кўзингизга кўринмайдиган “митти душманлар” ҳам борлигини унутманг. Чангютгичда тозаланган чангнинг учдан бир қисми қайтиб яна ташқарига тарқалар экан. Энг яхши йўл – намлаб тозалаш ва табиий вентиляция, яъни хонани шамоллатиш. 

Бундан ташқари, ётадиган тўшагингизни ҳам, ҳеч бўлмаганда, кунора кўчага чиқиб қоқишга одатланинг. Негаки, инсон терисидан ҳам майда зарралар тўкилади, натижада улар кўпайиб, кўз илғамас бактерияларни чақиради. Тўшакларни ювиб, улардаги бактериялардан, чанглардан қутуламан, деб ўйламанг. Энг қиммат кир ювиш кукуни ёрдамида ювсангиз ҳам, улар сақланиб қолади. Яхшиси, тунда ётишдан олдин тўшакларни яхшилаб қоқиш, баъзида кундузи қуёш тушадиган жойга илиб қўйиш керак. 

Чангнинг танамизга таъсири қандай? 

Чанг қанчалик майда бўлса, шунчалик зарарлидир. Миттигина чанг зарралари нафас йўлларига чўкиб, бурун-ҳалқумни зарарлайди, кўз ва терига салбий таъсир қилади. Оқибати аён – ўпка хасталиклари, дерматитлар… 

Чанг булардан ҳам оғирроқ дардларга сабаб бўлиши мумкин. Масалан, сил таёқчалари чангда бир неча ойдан бир неча йилгача яшайверади.

Чанг  юқори  нафас  йўлларига  таъсир  қилиб,  бурун  шиллиқ  пардасини  яллиғлантиради, натижада  у  шишиб  кетади.  Бундай  ҳолларда  шиллиқ  кўп  ажралади.  Чангнинг  узоқ  вақт  таъсир этиши  туфайли  шиллиқ  қават  атрофига  учраб,  жуда  юпқалашади,  унда  қобиқ  пайдо  бўлади, бурун  ичи  қуриб  қолади.  Бундай  ҳолат  узоқ  чўзилганда  чанг  нафас  йўлларига  чуқурроқ киради.  Бронх  шиллиқ  пардаси  чангга  таъсирчан бўлади. Чанг ёғ безларини беркитиб, бактериялар кўпайишига имкон яратади, натижада терида тошмалар, ҳуснбузарлар пайдо бўлади.
 
Чанг билан қандай “курашамиз”? 

•аллергияга чалинган бўлсангиз, кўчадан уйга қайтгач, душ қабул қилинг;
•шамол эсаётган бўлса, ҳимояловчи кўзойнак тақишни унутманг, чунки чанг кўз шиллиқ пардасига зарар етказиши мумкин;
•чангда иш қиладиганлар иш пайтида ниқоб тақиб олганлари маъқул.
•кўрпа-тўшак ва кийимларни уйда қоқманг;
•хонани тез-тез шамоллатинг ва ҳамма ёқни нам латта билан артинг;
•жавонларнинг эшиги ёпиқ турсин, китобларни ойнали жавонда сақланг ва вақти-вақти билан уларни чангютгичда тозаланг;
•хона гулларининг баргини нам латта билан артинг, уларга сув пурканг;
•каналардан қутулиш учун кўрпа-тўшак, ёстиқлар камида икки соат офтобда турсин. 
 


Лайфстайл


														
														2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

														
														30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026

														
														«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026

														
														“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Британиялик актёр Тим Карри 80 ёшида вафот этди. У 25-август куни Лос-Анжелесдаги уйида ҳаётдан кўз юмган. Актёрнинг ўлими с…
11:47 / 27.08.2026

														
														Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

ТикТокъда “Доcтор Фоод” номи билан танилган, 8 миллиондан ортиқ обуначига эга блогер Жорж Диб Ливанда қўлга олинди. Бу ҳақда…
11:10 / 24.08.2026

														
														АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

Ню-Ёрклик тадбиркор Стейси Деннетт ChatGPT ёрдамида 2 минг долларлик қарздан қутулди.
20:17 / 15.10.2025

														
														Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Тренд ортидан қувиш, гўёки бошқалардан орқада қолмасликка уриниш инсонни ўзидан узоқлаштиради. У Инстаграмъдаги “идеал ҳаёт”…
12:17 / 10.08.2025

														
														Шошилинч ҳаётдан сокинлик сари: “Slow living” нима ва нега ҳозир бунинг айни пайти?

Шошилинч ҳаётдан сокинлик сари: “Slow living” нима ва нега ҳозир бунинг айни пайти?

Секин ҳаёт (slow living) нима?“Slow living” — бу ҳар бир кунни, ҳар бир ҳаракатни, ҳар бир дақиқани онгли равишда яшаш фалса…
12:18 / 26.05.2025

														
														Уй бекалари учун мотивацион тавсиялар

Уй бекалари учун мотивацион тавсиялар

Уй бекаси бўлиш — бу оддийликда мукаммаллик яратиш санъатидир. Уй бекалари — оиланинг юраги, муҳитнинг меъмори.
15:19 / 30.04.2025

Бу ҳам қизиқ

Россияда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россияда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россиянинг жанубий ҳудудларидан бирида меҳнат фаолияти давомида оғир жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси Д.У. ватанга қайтарил…
09:24 / 03.10.2026
Энди Ўзбекистонда ноқонуний жанг ташкил қилганлар жиноий жазога тортилад

Энди Ўзбекистонда ноқонуний жанг ташкил қилганлар жиноий жазога тортилад

Ўзбекистонда жанговар спорт турлари бўйича спорт мусобақаларини қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш учун жиноий жа…
15:48 / 02.10.2026
Ўзбекистонда хусусий мактабларни қўллаб-қувватлаш учун янги имтиёзлар берилади

Ўзбекистонда хусусий мактабларни қўллаб-қувватлаш учун янги имтиёзлар берилади

Жорий йилда Ўзбекистонда биринчи синфга 800 минг бола қабул қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 10 фоиз кўп. 2030 йил…
14:23 / 30.09.2026
Қуёш тизимининг ташқи сайёралари кутилганидан тезроқ парчаланиши мумкин

Қуёш тизимининг ташқи сайёралари кутилганидан тезроқ парчаланиши мумкин

Янги тадқиқотга кўра, Қуёш тизимининг ташқи сайёралари — Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептун — Қуёш оқ митти юлдузга айланганидан…
09:54 / 03.10.2026
14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси белгиланмоқда

14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи…
17:01 / 30.09.2026
Қашқадарёда 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди

Қашқадарёда 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Болалар омбудсма…
15:00 / 03.10.2026
2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026
Боғчаларда ўйин орқали таълим бериш дастури барча муассасаларга жорий этилади

Боғчаларда ўйин орқали таълим бериш дастури барча муассасаларга жорий этилади

Мактабгача таълим муассасаларида ўйин орқали таълим беришга қаратилган янги дастур йил якунига қадар 38 мингдан ортиқ боғчан…
14:32 / 30.09.2026
«Умра» зиёратини ноқонуний ташкил этишга уриниш ҳолати аниқланди

«Умра» зиёратини ноқонуний ташкил этишга уриниш ҳолати аниқланди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
15:49 / 02.10.2026
Flydubai самолётини эгаллаб олишга уриниш вақтида оғир жароҳатланган капитан Смит Маччҳар воқеа ҳақида илк бор гапирди. Унинг сўзларини CNN келтирди.

Flydubai самолётини эгаллаб олишга уриниш вақтида оғир жароҳатланган капитан Смит Маччҳар воқеа ҳақида илк бор гапирди. Унинг сўзларини CNN келтирди.

Ҳодиса 30 сентябрь куни Дубайдан Тель-Авив учаётган FZ 1073 рейси бортида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, иккинчи п…
09:29 / 03.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!