$
11795.00 UZS
-18.09
135.80 UZS
0.19
13698.71 UZS
21.51
31° Кечаси 18°

Чароғон юлдуз – Чўлпоннинг ҳаёт йўли ҳақида

12:31 / 27.09.2024

“Адабиёт яшаса — миллат яшайди” иборасини кўп эшитгансиз. “Қаландар”, “Мирзақаландар”, “Андижонлик” тахаллусларини ҳам биласиз. Шекспирнинг ўзбек тилига таржима қилинган “Ҳамлет” асарини ҳам мазза қилиб ўқигандирсиз. Бу учаласини нима ёки ким бирлаштириб туради? Бугун XX аср бошларида ўзбек адабиётига ўзгача жозиба олиб кира олган адиб Абдулҳамид Сулаймон ўғли Юнусов — Чўлпон ҳақида гаплашамиз.

1897 йили Андижоннинг “Қоратерак” маҳалласидаги бир хонадонда чақалоқ дунёга келади. Ўшанда бу чақалоқ кун келиб, адабиётнинг йирик намоёндаларидан бири бўлишини кимдир хаёлига келтирганмикин? Шоирнинг отаси Сулаймон Муҳаммад Юнус ўғли Андижоннинг кўзга кўринган савдогарларидан бири эди. Уни андижонликлар “Сулаймон баззоз” дейишган. Бу газлама ёхуд мато сотувчиси дегани. Чўлпон отасига ёрдам бериш мақсадида баззозлик билан ҳам шуғулланган. У ўғлини мулла бўлақолсин дея мадрасага ўқишга берган. Ўшанда Чўлпон бир турк билан танишиб қолади. Турк киши Қуръонни бутунлай биладиган, ғоят саводхонлигини айтган. Кейин билишича, Истанбулдаги пантуркистлар уюшмаси томонидан у Шарқий Туркистонга умумтурк ғояларини тарғиб қилиш учун юборилган бўлади. Газета-журналларни мутолаа қилишни ундан ўрганганини таъкидлаган. Мадрасадаги дарслари қолиб кетади. Шу тарзда адабиётга муҳаббат қўйганини, жадидчиликка қандай киргани ҳақидаги ҳикоясида айтиб берган.

Бўлажак шоир 1913 йилдаёқ турк тарихига доир асарлар билан танишган, сўнгра “Турк юрди” ва “Сайра” каби нашрларни мунтазам кузатиб борган. М.Муҳаммаджонов 1916 йилда Чўлпон билан илк бор учрашганини эслаб: “Абдулҳамид ҳар куни хусусий равишда русча ўқир эди. Татаристон, Озарбайжон, Ҳиндистонда чиқадиган ҳамма газета ва журналларга муштарий бўлиб, русча газеталарни ҳам ўқиб турар эди”, — дейди. Бунда отаси ўғлига анча ёрдам берганини билишимиз мумкин. Чўлпон рус тилини мустақил ўрганган. Шу билан таржима соҳасида зўр ижод қилган.

1914 йили Тошкентга келади ва ўз фаолиятини “Садои Туркистон” газетаси билан боғлайди. Шу йилнинг 4 июнь куни унинг илк танқидий “Адабиёт надир” номли асари эълон қилинган. Чўлпон бу асарни 16 ёшида ёзган. 1916-1917 йилларда Оренбургда яшайди ва у ерда бошқирд ҳукумати маҳкамасида котиб бўлиб ишлайди. Сўнг Тошкентга қайтади.

“Янги шарқ”, “Иштирокиюн” газетасида адабий ходим, Халқ маориф комиссарлиги қошидаги Илмий кенгаш (1921 йилдан Ўлка ўзбек билим ҳайъати, 1922 йилдан Илмий ҳайъат)да раис (1920-1923), “Бухоро ахбори” газетасида муҳаррир (1921-1922), “Турон” театрида директор (1921; 1922-1923), “Муштум” журнали ва “Дархон” газетасида техник муҳаррир, адабий ходим (1922-1923), Ўзбек драма студияси (Москва, 1924-1927) ва Ўзбек драма театрида адабий эмакдош (1927-1931), СССР ХКС ва Шарқ халқлари марказий нашриётида таржимон (Москва, 1931-1934), „Муштум“ ва “Гулистон” журналлари ҳамда „Театру“ газетасида адабий ходим (жамоатчилик асосида, 1935-1937) бўлиб фаолият юритган.

Шеърий ижоди

Чўлпоннинг “Ўзбек ёш шоирлари” (1923), “Гўзал ёзғичлар” (1925), “Адабиёт парчалари” (1926) номли чоп этилган шеърлари, шеърлари асосида чоп қилинган “Уйғониш” (1922), “Булоқлар” (1923), “Тонг сирлари” (1926), “Соз” (1935) каби тўпламлари ўзбек шеъриятида ўз ўрнига эга.

 Насрий асарлари

Унинг “Кеча ва кундуз” (1936) романи, “Дўхтур Муҳаммадёр” (1914), “Қор қўйнида лола”, “Новвой қиз”, “Ойдин кечаларда” ҳикоялари янги давр ўзбек насри тараққиётига ҳисса қўшди.

 Драмалари

Чўлпоннинг “Ёрқиной” (1920), “Халил фаранг” (1921), “Чўрининг исёни” (1926), “Яна уйланаман” (1926), “Муштумзўр” (1928), “Ўртоқ Қаршибоев” (1928), “Ҳужум” (1928) каби драмалари унинг драматург сифатида ҳам самарали ижод қилганлигини кўрсатади.

 Таржималари

Чўлпон Пушкиннинг “Дубровский”, “Борис Годунов” асарларини, Горкийнинг “Она” романи ва “Егор Буличев” пьесасини, Лоҳутийнинг “Европа сафари”ни, Готсийнинг “Маликаи Турандот”, Шекспирнинг “Ҳамлет” драмаларини ўзбек тилига таржима қилиш орқали ўзбек ва жаҳон адабий алоқалари ривожига муносиб ҳисса қўшди.

Афсуски, 1937-1938 йилларда мустабид шўро ҳокимияти ўзбекларнинг бошига зўравонлик ва хунрезликларни ҳам солди. Миллий зиёлиларни орасига тушиб, гижгижлаб, бир-бирига қарши қилиб қўйди. Чақимчиликлар ҳам авж олиб кетди. Даставвал Файзулла Хўжаев ва Акмал Икромовлар қамалди. Кейин бу саф кенгайди: Усмон Носир, Абдулла Қодирий, Чўлпонлар қўшилди. Халқ эса севимли шоир ва адиблари озодликка чиқишидан умидвор эди. Уларнинг ижоди қораланди, “халқ душмани” тамғаси босилди. Ёзувчи Ойбек эса Чўлпонни ҳимоя қилишга ҳаракат қилган. Ҳукуматни Ойбекнинг “Қизил Ўзбекистон” газетасидаги “... Чўлпон ўзининг келиб чиқиши, тарбияси ва интилишлари билан бу нарсадан йироқдир”, деган сўзлари ғазаблантирган. Боз устига, Ойбек уни аҳамиятига кўра Пушкин билан бир даражага қўйиб, Чўлпон ва Пушкинни тенглаштиришга журъат этган:

“... Наҳотки, биз ҳозирги адабий талабларга жавоб бермайди деб ҳисоблаб Чўлпондан воз кечамиз? Менимча, бу хатодир... Шоирларни қулоғидан тортиб пролетар шоирга айланишга мажбурлаб бўлмайди... Бизнинг замонавий адабий талабларимизга жавоб бермайди деб Чўлпондан узоқлашишимиз керакми? Менимча, бу янглиш ҳаракат. Агар биз ҳозир рус ўртоқларимизга қарасак, улар Пушкинни қанчалар севишларини кўрамиз. Уни ҳамма ўқийди ва яхши кўради. У инқилобдан кейин ҳам Пушкинлигича қолган. Рус адабиётида олий ўринни эгаллаган. Пушкин пролетар шоир бўлмаган, у помешчик ва ҳукмдорлар шоири бўлган ва унинг дунёқараши замонавий даврга мос келмайди, лекин нега уни бунчалар ёқтиришади? Негаки, у гўзал асарлар яратган, рус шеърига ажойиб бадиий образларни тақдим этган, бу орқали рус адабиётининг ўлмас бойликларини яратган. Руслар ҳеч қачон ушбу буюк адабий меросдан воз кечишмайди.

Биз ҳам Чўлпондан қўл тортмаймиз. Чўлпон янги адабиётда янги шаклларга асос солди. Мистик адабиёт ўрнига замонавий зийрак адабий дидга жавоб берувчи ажойиб шеърларни тақдим этди. Бугунги ёш авлод унинг жозибали техникасини, содда тилини, ғаройиб услубини севади ва ундан кўп ажойиб нарсаларни қабул қилади.

Чўлпоннинг ғоялари эмас, балки у томонидан яратилган асил шеърий образлар ўқилади ва ундан ҳеч ким воз кечмайди”.

Қолаверса, Германияда таҳсил олган, “Кўмак” журналини чоп эттирган туркистонлик талабалар журнал сонларидан бирида Чўлпон Шекспир билан таққосланган мақолани эълон қилишганини келтирсак. Мақола муаллифи ёзади: “Мен Шекспир лирикаси ва Чўлпон шеърияти ўртасидаги фарқни қанчалик қидирмай, уни топа олмадим. Мен Чўлпоннинг “Уйғониш”ини қайта-қайта ўқиганман. Шекспирни ўқиганман. Ниҳоят, Шекспир ‒ бу Чўлпон ёки Чўлпон ‒ бу Шекспир, деган хулосага келдим”. Ушбу ёзувлар русларни янада ғазаблантириб, Чўлпоннинг аҳволини оғирлаштирарди.

Чўлпон адабиёт орқали халқининг дунёқарашини ўзгартира олишини билар эди. Шу боисдан миллатни уйғотувчи асарларни қўрқмасдан ёзарди. Шўро ҳукумати эса буни кечирмади. Чўлпон 1937 йилнинг 14 июлида қамоққа олинган. “4 октябрдан 5 октябрга ўтар кечаси, ҳамма ухлаган вақтда Фитрат, Абдулла Қодирий, Отажон Ҳошим каби зиёлилар ҳозирги Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган НКВД махсус полигонида отиб ташланган. Уларнинг барчаси битта чуқурга кафансиз, жанозасиз махфий равишда дафн этилган. Жасадлар тезроқ чириб кетиши учун устиларидан ё хлор сепишган ёки тезак ташлашган.

Чўлпонга ўқ етмай қолганиданми ёки тўппонча отилмаганиданми, жаллодлар уни ўша кеча отмасликка қарор қилади. Аммо шоир “Ўлдиринглар! Мен сенларнинг давлатингда, замонингда яшашни истамайман! Сенларни кўргим йўқ”, деб бақиради. Шунда Чўлпонни болта билан чопиб ўлдиришган”, дейди адабиётшунос олим, академик Наим Каримов.

Вафотидан сўнг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти (1991) ва “Мустақиллик” ордени (1999) берилган.

1956 йилда оқланиб, 1991 йилда биринчи бор “Яна олдим созимни” номи билан энг яхши шеърий асарлари тўплам ҳолида нашр этилди. Кейинги бир жилдлик китобидан унинг кенгайтирилган таржимайи ҳоли, (проф. О.Шарафиддинов) “Кеча ва Кундуз” романи ўрин олган. 2016 йилда андижонлик ёзувчи Наби Жалолиддин Чўлпон ҳаёти ва ижодига бағишланган икки китобли тарихий романни ёзиб тугатди.

 

Йиллар ўтсада, ўқувчилар Чўлпоннинг ижодидан баҳраманд бўлишмоқда. Чўлпон ҳамиша миллат юрагида яшайди.

Кўнгил, сен мунчалар нега Кишанлар бирла дўстлашдинг? 

На фарёдинг, на додинг бор, Нечун сен мунча сустлашдинг?

Ҳақорат дилни оғритмас, Тубанлик мангу кетмасми? 

Кишанлар парчаланмасми? Қиличлар энди синмасми?

Тириксан, ўлмагансан, Сен-да одам, сен-да инсонсан.

 Кишан кийма, Бўйин эгма, Ки, сен ҳам ҳур туғулғонсан!

Тошкент, 1922, 7 август

 

Мақола муаллифи Мунисахоним Ирисова



														
														Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7-8 с…
15:25 / 05.09.2026

														
														Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Бугун, 5 сентябрь куни Алишер Баҳодирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.
10:29 / 05.09.2026

														
														Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида боқилаётгани айтилган «акула» аслида акула эмас, Сиам соми экани маълум бўлди.
10:21 / 05.09.2026

														
														Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари яна ошмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2026 йил август…
10:17 / 05.09.2026

														
														Уюшма 35 та «Маҳорат мактаби»ни ташкил этди

Уюшма 35 та «Маҳорат мактаби»ни ташкил этди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташаббуси асосид…
10:07 / 05.09.2026

														
														Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги янги Замонавий санъат марказига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан…
17:56 / 04.09.2026

														
														Сувдан қарзни ёпиш баҳонасида 25 кишини “ухлатган” назоратчи ушланди.

Сувдан қарзни ёпиш баҳонасида 25 кишини “ухлатган” назоратчи ушланди.

“Бухоро сув таъминоти” АЖнинг собиқ назоратчиси 25 нафар фуқародан сув истеъмоли учун деб олган маблағларни ўз эҳтиёжлари уч…
17:08 / 04.09.2026

														
														Way II инвесторларига дивидендлар тўлаб берилди

Way II инвесторларига дивидендлар тўлаб берилди

3 сентябрь куни Akfa Aluminium Group компаниясига инвестиция киритган Way II ҳамкорларига 2026-йилнинг биринчи ярим йиллиги …
14:50 / 04.09.2026

														
														Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон танасида 271 кун ишлади

Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон танасида 271 кун ишлади

АҚШда генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқадан кўчириб ўтказилган буйрак инсон организмида 271 кун давомида фаолият кўрсатди.…
14:30 / 04.09.2026

														
														Исроиллик вазир Ғазо аҳолисини кўчириш режасини тақдим этди

Исроиллик вазир Ғазо аҳолисини кўчириш режасини тақдим этди

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир келгуси етти йил ичида Ғазо секторидаги 2 миллиондан ортиқ фаластинликни ҳуд…
14:24 / 04.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида боқилаётгани айтилган «акула» аслида акула эмас, Сиам соми экани маълум бўлди.
10:21 / 05.09.2026
Путин Зеленскийнинг баёнотини “давлат терроризмига тенг” деб баҳолади

Путин Зеленскийнинг баёнотини “давлат терроризмига тенг” деб баҳолади

Россия Президенти Владимир Путин Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Россия ҳаво ҳудудининг тобора хавфли бўлиб бораёт…
15:05 / 02.09.2026
Глинка кўчасидаги портлаш сабаби маълум бўлди

Глинка кўчасидаги портлаш сабаби маълум бўлди

Тошкент шаҳрининг Глинка кўчасида юз берган аварияга ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ сабаб бўлгани аниқланди. Бу ҳақда…
14:01 / 04.09.2026
Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари яна ошмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2026 йил август…
10:17 / 05.09.2026
Оҳангаронда Lacetti Isuzu билан тўқнашиб кетди

Оҳангаронда Lacetti Isuzu билан тўқнашиб кетди

Ҳодиса кеча, 2 сентябрь куни соат тахминан 18:30ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент - Ўш” …
09:59 / 03.09.2026
Сувдан қарзни ёпиш баҳонасида 25 кишини “ухлатган” назоратчи ушланди.

Сувдан қарзни ёпиш баҳонасида 25 кишини “ухлатган” назоратчи ушланди.

“Бухоро сув таъминоти” АЖнинг собиқ назоратчиси 25 нафар фуқародан сув истеъмоли учун деб олган маблағларни ўз эҳтиёжлари уч…
17:08 / 04.09.2026
Пойтахтда автомобиллар сони 30 фоизга ошди

Пойтахтда автомобиллар сони 30 фоизга ошди

2026 йил 2 сентябрь — янги ўқув йилининг илк кунида Тошкент кўчаларидаги транспорт оқими 24 августдаги одатий иш кунига нисб…
09:48 / 03.09.2026
Way II инвесторларига дивидендлар тўлаб берилди

Way II инвесторларига дивидендлар тўлаб берилди

3 сентябрь куни Akfa Aluminium Group компаниясига инвестиция киритган Way II ҳамкорларига 2026-йилнинг биринчи ярим йиллиги …
14:50 / 04.09.2026
Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар мукофотланди

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар мукофотланди

Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси …
10:12 / 03.09.2026
Яккасаройда қувур ёрилиб кетди

Яккасаройда қувур ёрилиб кетди

Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳат олган. Глинка кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
17:01 / 03.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!